Хотира

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Турсуной Содиқова агар ҳаёт бўлганида қутлуғ саксон ёшини нишонлар эди. У киши ҳақида сўз кетганда, кўпчиликнинг шуурида, шубҳасиз, ширин хотиралар уйғонади. Халқимиз опани одамлар қалбига осон йўл топа оладиган, Аллоҳ азиз ва суюкли қилган инсон бўлганлигини эътироф этади.  

Дарҳақиқат, устозимиз Турсуной Содиқова ўзига хос ижод мактабини яратган, кўпчиликни ўз ортидан эргаштира олган, бир умр оловдек ёниб яшаган фидойи ижодкор эди. Ўзига хос, бетакрор ижоди, юксак инсоний фазилатлари билан нафақат юртимизда, балки қўшни мамлакатларда ҳам ҳурмат-эътибор қозона олган шоира, публицист, адиба Турсуной Содиқова ўзидан бой адабий мерос қолдирди.  

Эсимда, ўсмирлик даврларимда опанинг шеърларини ўқиб, ёдламаган, унга тақлид қилиб, шеър ўқимаган тенгдошларим кам эди. У шеъриятда қанча шуҳрат қозонган бўлса, ижодининг кейинги даврида яратган насрий ва публицистик асарлари билан ундан ҳам юқори эътиборларга сазовор бўлди.  

Турсуной опа сўзлаётган даврада чивин учса сезилар даражада сокинлик ҳукм суриши, сўзининг кучи билан ҳар бир тингловчининг қалбини ларзага солиши, руҳиятига таъсир кўрсата олиши унга Яратгандан инъом этилган истеъдод, неъмат эди.  

Вилоятда бўлиб ўтадиган адабий анжуманларда, давра суҳбатларида, тўй-маъракаларда опага доимий ҳамроҳ эдим. Йўлларда, борган манзилимизда дуч келган юртдошимиз опани кўриб қолиши билан қўлини кўксига қўйиб, ҳурмат бажо келтирарди, пурмаъно суҳбатидан баҳраманд бўлишга интиларди. Улар турли ёшдаги юртдошларимиз, кўпчилиги кекса отахон, онахонлар бўларди. Айниқса, турмушида, оиласида келишмовчилик бўлиб қолганлар опани излаб топиб, маслаҳат сўрарди. Опанинг маслаҳат ва насиҳатлари, аралашуви билан кўп оилалардаги низолар унутилиб, оилавий ришталар мустаҳкамланиб кетганига жуда кўп гувоҳ бўлганман.  

Турсуной опа Содиқова самарали ижод қилди. Унинг китобларини республикамизнинг кўплаб нуфузли нашриётлари қайта-қайта, кўп нусхада чоп этди. Бу эса опанинг китоблари қўлма-қўл бўлиб кетишидан, минглаб мухлисларига эга эканидан далолат эди.  

Турсуной Содиқованинг илк шеърий тўплами 1978 йилда “Куй” номи билан чоп этилган бўлса, 1984 йилда “Иқбол”, 1985 йилда “Дил гавҳари” китоблари дунё юзини кўрди ва тез фурсатда ўқувчиларнинг кўнгил мулкига айланиб кетди.  

Шоира ўз ижодида чин инсоний туйғуларни, миллий ғурурни, ватанпарварликни мадҳ этди. Мустақиллик йилларида Турсуной Содиқова тинимсиз изланишлари туфайли қатор насрий асарлар яратиб, серқирра ижодкор эканлигини намоён этди. Асосий мақсади миллат аёлларига ҳамдард бўлиш, оилавий ришталарини мустаҳкамлаш, юртпарварлик, инсонпарварлик ғояларини тарғиб этиш бўлган. Устознинг қатор китоблари чет элларда ҳам нашр қилинди. Беш жилдли сайланма китоби жамланмаси эса “Ўзбекистон” нашриётида кўп нусхада қайта-қайта чоп этилди.  

Халқ билан учрашувларда, телеэкранлардаги чиқишларида Турсуной Содиқова халқимизни ҳамжиҳатликка, фидойиликка чорларди. Миллий маънавиятимиз юксалишига, адабиёт тарғиботига катта ҳисса қўшди. Унинг шеърлари, панд-насиҳат тарзидаги битиклари, ҳаётий фалсафага асосланган, долзарб мавзудаги публицистик асарлари ҳар бир юртдошимизга улкан маънавий озуқа бера оларди.  

Турсуной опа жуда оилапарвар эди. У икки ўғил, икки қизи, балки укаларига ҳам онадек ғамхўрлик қилган. Айниқса, у кишининг меҳмондўстлиги, қўни-қўшни, ижод аҳлига ҳурмати бошқача эди. Қачон уйига борманг, меҳмоннинг ҳурматини жойига қўядиган чин ўзбек аёли, ажойиб уй бекаси эди у.  

Фидойи зотлар дунёга бир келди-ю кетти-да, деб, уларни чуқур хўрсиниқ, армон, соғинч билан хотирлаймиз. Халқ дардини юрагининг туб-тубидан ўтказиб, кичиккина жуссасида кўпнинг юкини кўтара олган, миллат аёлларининг тимсолига айланган Турсуной опадек фидойи инсонлар сира унутилмайди.  

У қолдирган бой адабий мерос йиллар оша халқимизга, эзгуликка, келгуси авлодга беминнат хизмат қилаверади.  

Хуршида Ваҳобжон қизи,  

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси  

Андижон вилоят бўлими раҳбари, шоира.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эл ардоқлаган шоира