ЭЛ ҚАҲРАМОНИ: тинимсиз меҳнат, албатта, самара беради
Ғайрат ака Алимов Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшайди. Саккиз йилдан буён юк машинасида қурилиш материаллари ташийди.
Ғайрат ака Алимов Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшайди. Саккиз йилдан буён юк машинасида қурилиш материаллари ташийди. Бу касбни ўзи қизиқиб, шогирд тушиб ўрганган.
“Сардоба” сув омборида фалокат рўй берган кундан буён шу ерда ишлаяпти. Кеча-ю кундуз тупроқ ташияпти.
– Ҳар куни масофага қараб 40-50 маротабагача тупроқ ташийман, — дейди у. – Ишчиларимиз сув уриб юборган жойларни ёпишяпти. Шунга тупроқ керак. Машинамга 32–35 тоннагача тупроқ сиғади. Ҳайит кунлари ҳам ишлаяпмиз. Чунки ишимизни қанча тез якунласак, каналга сув шунча тез очилади. Қишлоқ хўжалик экинлари ўз вақтида суғорилиб, мўл ҳосил етиштирилади. Халқимиз дастурхони тўкин, турмуши янада фаровон бўлади.