Эквадорда президент сайлови бўлиб ўтди
Консерватив ишбилармон Гилермо Лассо Эквадорнинг янги президенти бўлиши арафасида турибди. Мамлакат сайлов кенгашининг хабар беришича, у 53 фоиз овоз олишга муваффақ бўлган.
У эркин бозор сиёсати ва Эквадорнинг халқаро ташкилотлар билан яқинлашишини қўллаб-қувватлаб келаётган эди.
Қолаверса, бўлажак раҳбар энг кам иш ҳақини 500 долларга кўтаришни, ёшлар ва аёлларни меҳнат бозорига кўпроқ жалб қилиш йўлларини топишни ва қишлоқ хўжалиги ускуналари учун тарифларни бекор қилиш ташаббусини илгари сурган.