Эквадорда педагоглар очлик эълон қилишмоқда
Эквадор таълим хизматчилари миллий иттифоқи (UNE) келаётган душанба кунидан бошлаб яна учта вилоят беш кундан буён давом этаётган ушбу норозилик ҳаракатига қўшилишини маълум қилди.
"Биз беш кундан буён очлик эълон қилиш йўли билан иш ташладик, душанба кунидан бошлаб бизнинг сафимизга Котопакси, Санто-Доминго ва Имбабура вилоятлари педагоглари ҳам қўшилади", - деди касаба уюшмалари раиси Исабель Варгас журналистлар билан учрашувда.
Айни пайтда жами 48 киши, жумладан ўқитувчилар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ушбу норозилик ҳаракатида иштирок этмоқда. Улар ойлик базавий маошларни 800 эмас, балки 1000 долларга ошириш тўғрисида федераль қонунга тузатиш киритишни талаб қилмоқда.