Экспортёр корхоналарга амалий ёрдам
Божхона органлари ходимлари томонидан корхоналарга амалий ёрдам бериш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Ғиждувон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости масъуллари “Садбарг” МЧЖдаги ишлаб чиқариш жараёни билан танишишди.

“Садбарг” МЧЖ пахта ёғи ва шрот ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Корхона жорий йилда 205,91 минг АҚШ долларига тенг бўлган маҳсулотларни экспорт қилган. Корхонада ишлаб чиқарилган товарлар асосан Тожикистон ва Афғонистон давлатларига экспорт қилинмоқда. Айни пайтда корхонада 159 киши меҳнат қилади. Келгусида қўшимча тарзда яна 150 та иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Зариф Комилов,
ЎзА