Экспортёр корхоналар фаолияти ўрганилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туман ҳокими А. Тожимирзаев ҳудуддаги кичик саноат зоналарида бўлиб, экспортёр корхоналар фаолияти билан танишди.
“Ёшлар” КСЗдаги “Orom fayz metall” МЧЖда ойига 150 тонна 20 турдаги шуруп ва саморез маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ушбу маҳсулотларга қурилиш ва саноатнинг қатор тармоқларида талаб юқоридир.
[gallery-18337]
70 киши бандлиги таъминланган корхона томонидан қўшни Тожикистон ва Қирғизистонга йилига 200 минг доллар қийматидаги маҳсулотлар экспорт қилинади.
“Юксалиш” КСЗдаги “Sof billur tex” корхонасида эса йил давомида 25 млрд. сўмлик мато ва чойшаблар ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотларнинг асосий қисми, яъни 80 фоизи ташқи бозорга йўналтирилган. Ҳозирда бу ерда 50 та иш ўрни мавжуд.
Туман раҳбари тадбиркорлар билан очиқ мулоқот қилиб, ишлаб чиқариш рақобатбардошлиги ва экспорт ҳажмини ошириш, янги иш жойлари яратишда дуч келинаётган муаммоларни бартараф этиш борасида ўзаро фикр алмашди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА