Жорий йилнинг 3 июнида “Бозор ислоҳотларини янада жадаллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Ушбу ҳужжатга асосан 2025 йил 1 январдан экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида тақдим этилаётган субсидия ва преференциялар, шу жумладан, товарларни экспортга реализация қилишдан олинган даромадлар бўйича фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, транспорт харажатларини қисман қоплаб беришга оид имтиёзлар бекор қилинади.  

Давлат харидларини амалга оширишда соғлом рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида 2025 йил 1 январдан бошлаб, бюджет буюртмачилари томонидан, шу жумладан, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан тузиладиган шартномалар бўйича тўловлар тегишли тартибда Ғазначилик хизмати бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилгандан сўнг амалга оширилади.  

Давлат буюртмачилари бўлган давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари зиммасига давлат харидларини амалга оширишда соҳага оид қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя этилиши, шунингдек, давлат харидларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юкланади.  

Белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда ёки лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш қурилиш-монтаж ишлари билан параллел равишда олиб борилганда, консолидациялашган бюджет маблағлари ва бошқа марказлашган манбалар, шунингдек, давлат банклари ва давлат иштирокидаги корхоналар ҳисобидан харажатларни амалга ошириш ва ишларни бажариш тақиқланади.  

Ўзбекистон ҳудудига импорт қилинадиган ва ишлаб чиқариладиган акциз солиғи тўланадиган товарлар учун акциз солиғи ставкаларини энг охирги муддатларгача 2026 йил 1 январь – тамаки маҳсулотлари учун, 2027 йил 1 январь – алкогол маҳсулотлари ва шакар учун босқичма-босқич бирхиллаштирилади.  

– Миллий иқтисодиётнинг мавжуд салоҳиятини рўёбга чиқариш, унинг глобал ишлаб чиқариш ва қўшилган қиймат занжирига интеграциясини янада чуқурлаштириш, эркин бозор тамойилларини амалда татбиқ этишни кенгайтириш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилади, – дейди Солиқ қўмитаси Солиқ солиш методологияси бошқармаси давлат солиқ бош инспектори Анвар Неъматов. –  Жумладан, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолигига эришишни жадаллаштириш, Миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилотининг Субсидиялар ва компенсация чоралари тўғрисидаги битимига мувофиқлаштириш мақсадида юқоридаги фармонга асосан, 2024 йил 1 октябрга қадар экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича тақдим этилаётган субсидия ва преференцияларни бекор қилиш режалаштирилмоқда. Товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган даромадлар бўйича фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, транспорт харажатларини қисман қоплаб беришга оид имтиёзлар 2025 йил 1 январдан бекор қилинади.  

Шунингдек, Жаҳон савдо ташкилоти қоидалари билан тақиқланмаган қўллаб-қувватлаш чораларини ҳамда самараси паст бўлган солиқ ва божхона имтиёзларини 2025 йил 1 январдан бекор қилишни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилган.  

Ш.Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича тақдим этилаётган субсидия ва преференциялар бекор қилинадими?