Учрашувда экинларни кузда экиб, қор остида қолдириш усули тўқсонбосди экани айтилди. Бунда қишнинг тўқсон куни назарда тутилади.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамкорликда “Август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинларининг янги, экспортбоп навларини яратиш” мавзусида давра суҳбати ўтказди.  

Хабарингиз бор, ўтган йили юртимизда Саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ташкил этилган эди. Қайд этиш керакки, юртимизда саримсоқнинг бир неча нави етиштирилади. Мисол учун, Ўзбекистон бинафша ранг саримсоғи(тез пишар), Андижон саримсоғи( тез пишар), тунгон саримсоғи( тез пишар) шулар сирасидан.  

Куни кеча қабул қилинган давлат дастурида ҳам қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришга, яъни деҳқончилик билан шуғулланаётган эҳтиёжманд оилаларга 10 сотихдан бир гектаргача ер ажратиш белгиланган. Бу дегани янги иш ўринлари яратилади, аҳолининг озиқ-овқат билан таъминланиш даражаси ошади. Қолаверса, озиқ-овқат саноатида экспорт салоҳияти янада ортади.

– Август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинлари пахта ва ғалла майдонларидан қисқартирилган, фойдаланишга киритиладиган, захирадаги ерлар, шунингдек, такрорий экин сифатида ғалладан бўшайдиган ва бошқа ер майдонларига жойлаштирилмоқда, – дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг ўринбосари А.Раҳимов. – Алмашлаб экишда, саримсоқ ва бодринг, карам ва картошка экилган ерларга экишга эътибор қаратилмоқда, чунки, улар ернинг бонитетига таъсир қилади.

Учрашувда экинларни кузда экиб, қор остида қолдириш усули тўқсонбосди экани айтилди. Бунда қишнинг тўқсон куни назарда тутилади. Натижада бундай экинларнинг уруғлари эрта кўкламда ердан жуда барвақт униб чиқиб, тез ривожланиши ҳисобига эрта ҳосил беради. Рақамларга эътибор қиладиган бўлсак, 2020 йилда 2598 минг долларга 9 минг тоннадан ортиқ саримсоқпиёз импорт қилинди. Шунингдек, 1869 минг долларга экспорт ҳам амалга оширилди.

– Ўтган йили қўмитамизда Деҳқон хўжалиги тўғрисидаги, Томорқа хўжалиги тўғрисидаги қонунлар қабул қилинди, –дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси ўринбосари А.Қурбонов. – Бунда томорқа хўжалиги тўғрисидаги қонун ўзининг мазмун- моҳияти билан алоҳида аҳамиятга эга. Биз тизимда самарадорликни ошириш мақсадида маҳаллаларни ихтисослаштириш, ҳудудларга агрономларни жалб қилишни таклиф қилмоқдамиз. Мисол учун, қайси бир томорқа эгаси пиёз, бошқаси бодринг ёки картошка етиштиради. Экспорт қилмоқчи бўлган одам маҳаллаларда маҳсулотни қидириб, вақт йўқотади. Шунинг учун, маҳалла ёки туманларни ихтисослаштирсак, техника бир ҳудуддан тўлиб чиқади. Бу ортиқча оворагарчиликнинг олдини олади.

Давра суҳбатида жойларда ташкил этилган “Томорқа хизмати” корхоналари фаолияти, уларга берилаётган молиявий кўмак, маҳаллий уруғчиликдаги муаммолар масаласига ҳам эътибор қаратилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экспортчи энди маҳсулот қидириб овора бўлмайди