Экспорт истиқболига бағишланган мулоқот
Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан “Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш истиқболлари” мавзусида корхона вакиллари ва тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Унда Экспортчилар уюшмаси, “UzTest” давлат муассасаси, экспортчи корхона раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирок этди.

Тадбирнинг асосий мақсади давлатимиз раҳбарининг жорий йил 1 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва уларни экспорт қилувчи тадбиркорлар билан ўтказилган мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларини давлатимиз томонидан белгилаб берилган имтиёз ва қулайликлар билан таништириш, муаммо ва тўсиқларни аниқлаш ва ҳал этиш, уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини ўрганишдир.

Очиқ ва эркин мулоқот шаклида ўтказилган учрашувда экспорт билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг фикр ва таклифлари тингланди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.