“Олмалиқ КМК” АЖ томонидан янги инновацион технологияларни жорий қилиб, янги рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришга, маҳаллий хом-ашёлардан унумли фойдаланиб, нафақат илғор технологияларни қўллаш, балки жараёнда қўлланиладиган кимёвий бирикма ва реагентларни, эҳтиёт қисмларни ҳам ўзимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга эътибор қаратилмоқда.
Ҳозирги кунда Олмалиқ кон-металлургия комбинати раҳбарияти саъйи-ҳаракати билан комбинатда 40 дан ортиқ тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Жумладан, 14 та кимёвий элемент соф ва бирикма ҳолида тайёрланмоқда. Шундан 10 таси асл бўлиб, қолган 4 таси бирикма ҳолидадир.
2020 йилда комбинат томонидан 821 миллион 364 минг АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилинган. Бунда асосий улуш мисга тўғри келади. 93 минг 580 тонна мис экспорт қилинган. 544 миллион 494 миллион АҚШ доллари қийматга эга экспорт қилинадиган маҳсулотлар ичида 2 ўрнида руҳ металли бўлиб, 1 миллион долларлик руҳ металли экспорт қилинган. Кейинги ўринда мис қувурлари ва цемент туради.
Комбинатда 15 дан ортиқ олим фаолият кўрсатмоқда. Улар ҳозирги кунда нодир, камёб металлларни ажратиб олиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда.
Матбуот анжумани сўнггида мутахассислар журналистларнинг комбинат фаолиятига оид саволларига жавоб қайтарди.
Шаҳноза Маматуропова,
ЎзА