Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлганидек, Фарғона вилоятида ҳам бунёдкорлик ишлари янада авж оляпти. Янги шаҳарчалар, массивлар барпо этиляпти, осмон билан бўйлашаётган кўп қаватли уй-жойлар қад ростлаяпти. Ўтган йили вилоятда 150 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Жорий йил якунига қадар яна 220 та ана шундай турар жойлар қурилиши якунланади.

Фарғонани Марказий Осиёнинг гавҳарига қиёслашади. Бу бежиз эмас. Айниқса, бугунги кунда вилоят марказига туташ Экошаҳарга ташриф буюрсангиз, ҳайрат ва ҳавас туясиз.

Ҳа, Фарғона шаҳридаги тош-шағалдан иборат дашт ҳудудида қад ростлаётган   Экошаҳар – “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши Фарғонанинг қиёфаси янада жозибадор бўлишига замин яратмоқда. Лойиҳанинг биринчи босқичи якунига етказилиб, умумий майдони 300 гектар бўлган янги шаҳарда бугунги кунда 2 минг 800 хонадондан иборат 75 та кўп қаватли уй қуриб битказилди. Йил охирига қадар яна 1 минг 500 та хонадонга эга 25 та 12 қаватли уй-жой бунёд этилади.  

Бу ерда хитойлик инвесторлар томонидан қиймати 25 миллион АҚШ доллари бўлган, Фарғона водийсида ягона 30 қаватли муҳташам мажмуа қурилиши бошланди. “Ecotower” биносида меҳмонхона, тураржой, савдо ва кўнгилочар мажмуалар ўрин олади. Шунингдек, япониялик инвесторлар ташаббуси билан 3 гектар майдонда “Япон боғи” ва меҳмонхонаси, бир гектар майдонда замонавий тиббиёт клиникаси қурилишига киришилди. Швейцариянинг “Rabat” компанияси томонидан 4,5 гектар ер майдонида замонавий савдо комплекси қад кўтаради.  

Бундан уч-тўрт йил аввал “Шу ерларда замонавий шаҳар бунёд бўлади”, деган гапга кўпчилик ишонмаган. Ўтган қисқа даврда бу ҳаётий ҳақиқатга айланди. Янги шаҳар қурилиши шу кунга қадар қурилган катта-кичик шаҳар, кўп қаватли уйлар, яшаш манзилларидан ўзига хос меъморий кўриниши, аҳолига яратилган қатор қулайликлари  билан ажралиб туради. Шаҳар ўз номига мос ва хос тарзда экологик тоза ҳудуд сирасида эътироф этилади.  

– Экошаҳар лойиҳаси мамлакатимизда ўхшаши йўқ ноёб ва мукаммал ёндашув асосида амалга оширилмоқда, - дейди Фарғона вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ҳ. Исақов. – Шаҳарча лойиҳасини ишлаб чиқишда экологик тоза, “яшил” иқтисодиётга асосланган инновацион ғоялар ва технологиялардан фойдаланишга эътибор қаратилган. Бу ердаги ҳар бир уй-энергия тежамкор. Янги даҳа об-ҳавосини мўътадиллаштириш, доимий оби ҳаёт билан таъминлаш мақсадида умумий узунлиги 11 километр бўлган канал қурилиши якунига етди. Сув ресурсларидан унумли фойдаланиш мақсадида ариқлар бетонлаштирилди, дарахт ва яшил майдонларда ёмғирлатиб, томчилатиб суғориш тизимлари ўрнатилди. 

Фарғона тумани Дамкўл қишлоғидан 14,2 километр тоза ичимлик суви, 7,5 километр юқори кучланишга эга бўлган электр тармоқлари тортилди. Ўз навбатида, 11,2 километр янги канализация қувурлари ишга туширилди. Истиқболли лойиҳалар дастурига кўра, бу ерда юзлаб болалар майдончалари ва ўйингоҳлар, 10 та боғча ва 6 та мактаб қурилади. 50 гектар майдонда кичик саноат зонасининг ишга туширилиши ҳисобига 20 мингдан зиёд иш ўрни яратилади.  

Хонадонларни иссиқлик тизими билан таъминлаш мақсадида 21 минг мегабайт қувватга эга марказлашган иситиш қозони қурилди. Айни жараёнда 420 ўринли 3 та мактабгача таълим ташкилоти, 990 ўринли 2 та умумтаълим мактаби, 250 қатнов ўринга эга марказий поликлиника қурилиши поёнига етди. Бу ердаги 1,3 гектар майдонда Ўзбекистон Қаҳрамони, машҳур фермер Лолахон Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаби ҳам қад ростлади. 

70 гектар ерда “Янги Ўзбекистон” боғи ташкил этилди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилнинг  ўзида  35 минг туп, 20 хилдан ортиқ манзарали кўчатлар экилди. Эътиборлиси, эндиликда бундай кўчатларни катта маблағ эвазига четдан олиб келишга ҳожат қолмади. Мутахассисларимиз ўзимизда, маҳаллий иқлим шароитига мос энг ноёб кўчатларни етказиб беришни уддалашмоқда. 

Аҳолининг мароқли ҳордиқ чиқариши, маданий-маърифий кеча, кўнгилочар тадбирлар ўтказишга мўлжалланган 4 минг ўринли амфитеатр ва унга уйғунлик касб этган сунъий кўлда мусиқали фавворалар ўрнатилди. Ички йўлларни бошқа ҳудудлар билан туташтирувчи ҳалқа йўлига боғлаш ва  жамоат транспорти қатнови билан боғлиқ қулай шоҳбекатлар барпо этилмоқда.  

Ҳар бир кўп қаватли уй ҳовлисида болалар ва спорт майдончаси мавжуд. Ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, чиқиндиларни саралаш, қайта ишлаш борасида бошқарув сервис компаниялари ўртасида ўзаро рақобат муҳити шакллантирилди. Якунда аҳолига сифатли ва арзон хизматларини таклиф этган компаниялар билан шартнома имзоланмоқда. Ҳар бир уйнинг олдида ногиронлиги бор шахслар учун махсус пандуслар ўрнатиляпти. Биринчи қаватда кундалик фойдаланиладиган жиҳозлар, болалар велосипедлари, ўйинчоқларини сақлашга мўлжалланган махсус жой ҳозирланяпти. Бу хонадон  эгаларини керакли жиҳозларни ҳар куни юқори қаватга олиб чиқиш ва олиб тушиш билан боғлиқ ортиқча оворагарчиликлардан халос этади.  

Айни кунларда барча қулайликлар муҳайё қилинган замонавий уйларга кўплаб оилалар кўчиб ўтмоқдалар.

– Бевосита Юртбошимизнинг ташаббуси билан қурилган бундай уй-жойларда яшашни бугун ҳамма орзу қилади, – дейди риштонлик Рустамжон Мухторов. – Биз ҳам уч ойдан бери оиламиз билан шундай шинам, ҳамма шароити етарли, энг муҳими, гўзал масканда яшаяпмиз. Бу янги уй биз учун чинакамига катта совға бўлди. Ўзим Риштон туманидаги касб-ҳунар мактабида ўқитувчи бўлиб ишлайман. Аёлим ҳам ўқитувчи. Экошаҳарда яшаш ҳаваси, қолаверса, фарзандларимизнинг келажаги учун шу ерга кўчиб келдик. Уч нафар фарзандим бор. Бир нафар  фарзандим ҳозир Экошаҳар ҳудудидаги 66-МТТга боряпти. Катта ўғлим эса янги ўқув йилидан шу ердаги 46-мактабга қабул қилинади. Ўзим ҳам Лолахон Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган касб-ҳунар мактабига ишга кириб, меҳнат фаолиятимни давом эттирмоқчиман. Бу ерда яшаб, ишлашнинг завқи, гашти бошқача бўлади. Насиб этса, шу ерда тўйлар қиламиз. Илгари пахсадан қурилган уйда яшаган одамларга вақти келиб, замонавий лойиҳа асосида пишиқ ғиштдан қурилган, қатор имтиёзлар эвазига бериладиган уй-жойларда яшаш имконияти туғилади, дейилса, ҳеч ким ишонмасди. Мустақилликнинг шарофати, қудратини мана шунда ҳам кўриш мумкин. Энди янада кўпроқ куч-ғайрат билан ишлашга, юрт равнақига ҳисса қўшишга ҳаракат қиламиз. Чунки бизнинг Ватанимиз ҳар қандай фидойиликка муносиб юртдир.

Яна бир жиҳати, вилоят ҳокимининг ташаббуси билан янги уйларнинг ертўла қисмида кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун 20 дан ортиқ замонавий уй-жой қуриб, фойдаланишга топширилди. Бу манзиллар уй-жойга муҳтож аҳоли вакилларига бепул берилмоқда.  

Барча коммуникация тармоқлари – ички йўллар, электр ва иссиқлик таъминоти, ичимлик ва оқова сув тармоқлари қуриш билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети ҳисобидан амалга ошириляпти. Коммуникация жиҳозлари ер остида – битта туннелда жамланмоқда. Бу кейинчалик таъмирлаш ишларини қулай шароитда, ортиқча харажатларсиз, сифатли бажариш имконини беради. Бу омиллар сабаб уйлар баҳоси сезиларли даражада арзонлашди. Шу ернинг ўзида банк кредити, субсидия ажратиш, ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари билан боғлиқ масалаларни бир жойда, бир вақтда ҳал этиш имкониятини берувчи “Ипотека” маркази қуриб битказилган.  

[gallery-18244]

Халқимизда “Минг марта эшитгандан кўра, бир марта кўрган афзал”, деган ҳикматли гап бор. Агар сиз вақт топиб, Экошаҳарга келсангиз, водий гавҳари бўлган Фарғонада инсоннинг тафаккури ва қудрати ила бунёд этилган яна бир мўъжизага – Орзулар шаҳрига гувоҳ бўласиз. 

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экошаҳар – орзулар гўшаси