Мамлакатимизда сўнгги йилларда долзарб масалага айланиб бораётган иқлим муаммоларига ёшларимизнинг эътибори ортиб бормоқда. Ўзбекистон экотизимини яхшилашда бугун ёшларнинг иштироки қанчалик муҳим?
Шунингдек, сўнгги йилларда туризм соҳасини ривожлантиришга тобора кенгроқ эътибор қаратилмоқда. Бугун юртимиз иқтисодиётида туризмдан кириб келаётган инвестициялар миқдори ҳам йилдан йилга ортиб бормоқда. Ҳудудларда бу бўйича туристик лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашаётган 1000 га яқин ёшлар фаолиятига назар ташлаймиз.
Ўзбекистонда Экологик ҳаракат ва туризм салоҳиятимизда ёшлар сиёсати қандай олиб борилмоқда?
Ҳудудлардан сараланган фаолларнинг зиммасига қандай вазифалар юклатилган?
Эришилган натижалар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилган пировард мақсадлар нималардан иборат?
Ушбу кўрсатув орқали юқоридаги саволларга жавоб олишингиз мумкин.
Экспертларимиз: Комилжон Суяров – Республика Ёш туризм элчилари кенгаши раиси, Юсуфжон Ёқубжонов – Ёш экологлар ҳаракати Тошкент шаҳар кенгаши раиси ва Республика Ёш туризм элчилари кенгашининг биринчи ўринбосари – Муҳаммаднур Муродхонов
Зиёвуддин НУРИДДИНОВ
Дониёр ЯКУБОВ
Монтаж: Зиёвуддин НУРИДДИНОВ
ЎзА