Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатга мувофиқ, Давлат экология қўмитасига 2022 йил 1 декабрга қадар Экологик кодекс лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклатилди. Кодексни кенг жамоатчилик, илмий-тадқиқот институтлари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларини жалб этган ҳолда ишлаб чиқиш белгиланган.

Кодификациялашган қонун ишлаб чиқиладиган бўлса, ушбу Экология кодексида биологик хилма-хиллик масаласи, яъни биологик ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, Орол денгизининг қўриган тубида ўрмонзорларни барпо этилиши ва муҳофазасига бағишланган боблар бўлиши лозим. Ҳозирги кунда ишлаб чиқаришни бевосита экологияга таъсирсиз амалга ошириш қийин, демак бу борада ишлаб чиқаришда экологик назорат ва аудит масалалари, чиқиндиларга бағишланган нормалар бўлиши керак.

Эндиликда юристлар олдида экология ҳуқуқи билан боғлиқ масалаларни тартибга солувчи қонунчиликни кодификациялашдек муҳим вазифа турибди. Шу соҳада, яъни қонунчиликни такомиллаштириш борасида ҳуқуқшуносларнинг катта ютуғи ҳисобланган XIX асрда биринчи бўлиб Францияда Фуқаролик ҳуқуқи кодификациялаган ҳолда ишлаб чиқилди ва 1996 йилда Экология кодексининг биринчи лойиҳаси парламентга тақдим этилди.

Франция Экология кодекси умумий ва махсус қисмдан иборат (975-модда). Кодекснинг 1-моддасида биологик хилма-хиллик ва биологик мувозанат миллатнинг умумий мероси таркибий қисми деб эълон қилинди. Шунингдек, ген инженериясига тааллуқли бўлган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бошқа масалалар ўз аксини топган. Умумий қисми (биринчи китобда) ўз ичига кодекс принциплари, амал қилиши, экологик жавобгарлик, табиий муҳит, флора ва фаунага оид масалаларни қамраб олган. Махсус қисмида (иккинчи китоб-олтинчи) табиатни муҳофаза қилиш, ўрмон, сув, ҳаво, хавфли чиқит ва чиқиндилар ҳақида белгиланган. Кодекснинг ушбу қисмида ҳар бир табиий ресурсга оид муносабатлар алоҳида бобларга ажратилган ҳолда таснифлаб берилган.

Юқоридагилар асосида ушбу мамлакатларда экологик қонунчиликни кодификациялаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилган. Ўзбекистон Республикасининг экологик қонунчилигини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш орқали кодификациялаш ушбу ҳуқуқ тармоғини ривожлантиришнинг бутунжаҳон тенденцияларига мос келади. Хорижий мамлакатларнинг қонун ижодкорлиги жараёнини таҳлил этадиган бўлсак, бир қатор мамлакатларда экологик қонунчилик кодификациялашганлигини ва айримларида бу борада фаол ишлар амалга оширилаётганлигига гувоҳ бўлиш мумкин.

Дунёда экология кодексини қабул қилган давлатлар, яъни Франция, Швеция, Италия, Эстония, Кот дЪИвуарда ва Қозоғистонда экологик муносабатлар махсус кодификацияланган қонунга кўра амалга оширилади.

Ҳозирги даврда экологик қонун ҳужжатларини кодификациялаш бўйича ҳаракатлар Бельгия, Нидерландия, Дания, Полша, Венгрия ва Словенияда, Россия, Беларус, Украина, Қирғизистон Республикасида ҳам олиб борилмоқда. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, умум Европа мамлакатларида Атроф-муҳит кодексини ишлаб чиқиш тўғрисидаги масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Парламенти экологик сиёсатни амалга ошириш учун қатор тамойилларга асосланган ҳолда экологик қонунчилик ҳужжатларини қабул қилган. Шунингдек, аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уни муҳофаза қилиш ва соф ҳолда келажак авлодга етказиб беришни таъминлашга қаратилган 30 дан ортиқ махсус қонунлар қабул қилинди, ва шу асосида кўплаб 450 дан ошиқ норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Махсус ваколатли давлат органлари томонидан ҳам қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилмоқда, яъни низом, йўриқнома, қарор, дастурлар ишлаб чиқилган.

Бугунги кунда табиатни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш масаласи муҳим бўлим турибди. Чунки табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунларнинг аксарият норма ва қоидалари декларатив мазмунга эга. Шунингдек, умумий қоидаларни тармоқ соҳасидаги қонунларнинг барчаси ўзлаштириб олган. Бунинг оқибатида сунъий равишда қонун ҳужжатлари тармоғи вужудга келади.

Демак, табиат ва жамият ўртасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган махсус қонунлар бўлиб, булар:

Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни;

Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуни;

Ўзбекистон Республикасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонуни;

Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза этиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуни;

Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси;

Ўзбекистон Республикасининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни;

Ўзбекистон Республикасининг «Ўрмон тўғрисида»ги қонуни;

Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза тўғрисида»ги қонуни;

Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги қонуни;

Ўзбекистон Республикасининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги қонуни;

Ўзбекистон Республикасининг «Радиациявий хавфсизлиги тўғрисида»ги қонуни;

Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги қонуни;

Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонуни ва ҳ.з.

Ушбу қонунчилик ҳужжатлари табиатни муҳофаза қилиш, табиий объектлардан оқилона фойдаланиш ва аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ ижтимоий муносабатларни умумий асосларда тартибга солмасдан, балки махсус муҳофаза этади ва ундан оқилона фойдаланишга доир муносабатларни мустаҳкамлайди.

Шуни таъкидлаш керакки, табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишга қаратилган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар жуда кўп бўлиб, улар тарқоқ ҳолда ва баъзиларини излаб топиш қийин, бу эса фуқароларнинг қандай ҳуқуқ ва мажбуриятга эга эканлиги, ижроси борасидаги ишларни ҳам қийинлаштириши мумкин.

Яъни қонунларнинг кўплиги ва кодификациялашган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг йўқлиги сабабли ҳукумат томонидан кўплаб қарорлар қабул қилинишига олиб келмоқда. Бу борада кодификацияланган ягона Экология кодексни қабул қилиш ўта долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.

Экология кодексини ишлаб чиқиш масаласига республикамизнинг ҳуқуқшунос олимлари ҳам ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдиришмоқда. Й.Жўраевнинг фикрича, атроф табиий муҳит муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва шу соҳадаги ҳуқуқий тартибга солишни ислоҳ қилишни икки босқичда амалга ошириш лозим.

Биринчи босқич: барча табиат объектлари учун умумий бўлган норма ва қоидаларни битта фундаментал қонун доирасига тўплаш, уларнинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш, ушбу қонунда шахс, жамият ва давлатнинг табиатга нисбатан барча ҳуқуқ ва мажбуриятларини акс эттириш ва кафолатларини белгилаши лозим бўлади. Бундай фундаментал қонунни қабул қилиш ҳар бир табиат объекти тўғрисидаги тармоқ қонунларини интеграция ва дефференциация қоидалари асосида қайта кўриб чиқиш, уларда асосан ҳар бир табиат объектига хос муносабатларни тартибга солувчи қоидаларини қолдириш керак бўлади.

Иккинчи босқич: биринчи босқичда қабул қилинган қонунлар ижроси асосида ва уларга хос давлат бошқаруви ҳам назорати органлари тузилгандан сўнг, экология ҳуқуқи тегишли интеграция жараёнини ўтагач, яъни ҳозирги мавжуд тармоқ (ҳар бир табиат объекти) тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ўз мустақиллигини йўқотгандан сўнг Экология кодексини қабул қилиш зарур бўлади. Экология кодексининг қабул қилиниши ҳозирда амалда бўлган ер ҳуқуқи, сув ҳуқуқи ва бошқа шу каби ҳуқуқларнинг барҳам топишига ҳамда уларни экология ҳуқуқининг алоҳида институтларига айланишига олиб келади.

Экология кодексини яратиш тўғрисидаги ғоя илгари сурилаётган экан, албатта, бу кодекснинг тузилиши, тизими қандай бўлиши керак, деган савол туғилади. Аввало, бу кодексда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш вазифалари, мақсадлари, принциплари ўрнатилиши лозим. Шунингдек, экология кодекси ўзида давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг табиатни муҳофаза этишга тегишли ваколатлари, табиий муҳит сифати нормативлари ва стандартлари, биологик ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, биологик хилма-хиллик, экологик мониторинг, экологик экспертиза, экологик назорат, табиат объектлари, (ер, сув, ер ости бойликлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, атмосфера ҳавоси, алоҳида муҳофаза ҳудудлари)ни ҳуқуқий муҳофаза қилиш, табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигини бузганлик учун юридик жавобгарлик каби муносабатларни тартибга солишни мужассам этиши керак.

Бу борадаги фикрлар хорижий давлат ҳуқуқшунос олимлари томонидан ҳам аллақачон илгари сурилган. Жумладан; Россиялик ҳуқуқшунос олим А.Голиченковнинг таъкидлашича, Россия Экология кодекси яратиладиган бўлса, унинг қисмлари қуйидагилардан иборат бўлиши лозим. Яъни Умумий қисм, Махсус қисм, Алоҳида қисмлар.

Умумий қисмда фойдаланувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари - табиий ресурсларга нисбатан мулкчилик ҳуқуқи; экологик бошқарув; иқтисодий механизм; юридик жавобгарлик.

Махсус қисмида эса экологик хавфсизликни таъминлашда ва табиатни муҳофаза қилишнинг умумий масалалари; қўшимча нормалар; ерларнинг иқтисодий аҳамияти жиҳатидан ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш доир нормалар киритилиши айтилган. Алоҳида қисмида эса табиий ресурслар ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмон, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилишда халқаро нормаларнинг амал қилиш ва у билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга соладиган қоидалар ўрнатилиши лозимдир деб таъкидлайди. Бу борада Профессор Х.Ренгелинг табиатни муҳофаза қилиш қонунчиликлари такомиллаштириш, яъни Европада кодификацияланган ҳолда ЭК ишлаб чиқилиши лозимлиги ҳақида ўзининг фикр ва мулоҳазаларини билдирган.

Мухтасар қилиб айтиш мумкинки, ўзига хос табиий шароитдан келиб чиққан ҳолда табиатни муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишни таъминлашга қаратилган кодификацияланган Ўзбекистон Республикаси Экология кодексини ишлаб чиқиш, табиий ресурсларнинг янада муҳофазасини таъминлашда, шунингдек фуқароларнинг қулай атроф табиий муҳитга бўлган конституцион ҳуқуқларини таъминлашда, келажак авлод учун она табиатни асрашда, бу борадаги қонунларнинг ижросини янада таъминлашда жуда қўл келади.

Фарангиз Эштурдиева,
Тошкент давлат юридик университети талабаси

Олим Нарзуллаев,  

Тошкент Давлат юридик университети профессори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экология кодексини қабул қилишда ўта долзарб масалалар бор