Ватан учун, миллат учун, халқ учун!

Айни кунларда юртимиз бўйлаб Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллиги кенг нишонланмоқда. “Она диёр – ранглар жилосида”, “Ватан учун яшайлик!”, “Энг улуғ, энг азиз” каби анъанавий кўрик-танловлар ўтказилмоқда.

Бундай шукуҳли кунларда ҳар бир инсон ўз соҳасида амалга оширилган улкан ислоҳотларни сарҳисоб қилиб, келгусидаги истиқболли режаларини белгилаб олади.

Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси сифатида айтишим мумкинчи мустақиллик Ўзбекистонга нафақат сиёсий ва иқтисодий, балки экологик мустақилликни ҳам олиб келди. Давлат равнақи учун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш каби масалалар бугун жамият тараққиётининг ажралмас қисмига айланди.

Хусусан, сўнгги йилларда ушбу соҳада қабул қилинган 20 га яқин қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мамлакатимизнинг экология сиёсатида янги босқич бошланганидан далолат беради. Қолаверса, Ўзбекистонда экологик муаммоларга жиддий ва тизимли ёндашув шаклланди. Энг муҳими, бу соҳадаги давлат сиёсати ҳуқуқий асосга эга бўлди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисидаги” фармонида ҳам минтақада турли устувор йўналишлар, айниқса, экология ва табиатни муҳофаза қилиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, транспорт-коммуникация инфратузилмаларини янада ривожлантириш борасидаги яқин ҳамкорликни кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини – экологик сиёсатнинг узоқ муддатли стратегияси дейиш мумкин. Шунингдек, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва таъминот тизимини яхшилашга қаратилган Сув хўжалигини ривожлантириш концепцияси, чиқиндиларни қайта ишлаш ва йўқ қилишни тизимлаштиришга оид Қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси ушбу ҳужжатлар ўтган қисқа вақт ичида ўз самарасини бермоқда.

Хусусан, чиқиндиларни қайта ишлашни кенгайтириш мақсадида охирги уч йилда барча манбалардан 2 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди. Ўтган йили Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди. Чиқинди корхоналари учун 1 минг 200 та янги техника олиб берилди. Маҳаллаларда чиқинди майдончалари қурилди. Тўплаш ва ташиб кетиш яхшилангани натижасида бу тармоқ иккиламчи хомашё манбаига айланди.

Шунингдек, 2019 — 2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси доирасида иқтисодий ривожланиш ва табиий муҳит ўртасида мувозанат тикланмоқда. Ўтган қисқа даврда бу соҳага қарийб 6 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция кириб келди. Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 59 миллиарддан 82 миллиард киловатт-соатга етди. Кейинги беш йилда бу кўрсаткич 120 миллиард киловатт-соатдан ошиб, “яшил” энергия улуши 54 фоизга етиши режа қилинган.

Шу билан бирга, электр тармоқларини янгилашга 4 миллиард доллар сармоя жалб қилинади. Бу борада амалий ҳаракатлар бошланиб жорий йилда Самарқандда, келгуси йилдан яна 8 та ҳудудда электр тармоқлари тизими хусусий шерикликка ўтказилади. Бундан ташқари, Ўзбекистон илк бор “яшил” сертификат ва углерод бирликлари савдосини бошлади. Шу йил глобал углерод бозорларига қўшилиб, “Яшил Ўзбекистон” иқлим инвестициялари платформаси яратилади.

Умуман олганда ушбу концепциялар орқали Ўзбекистон ўзининг экология сиёсатида нафақат муаммоларни бартараф этиш, балки барқарор ривожланишга йўналтирилган моделни амалда қўллашга интилмоқда. Бу жараёндаги энг муҳим жиҳат — экологик сиёсатнинг фуқаро, бизнес, ҳукумат ва жамият ўртасидаги ҳамкорликда амалга оширилаётганидир. Зеро, соғлом муҳит ва “яшил” тараққиёт – Янги Ўзбекистоннинг стратегик йўналишларидан бири сифатида қаралмоқда.

Мавлуда Адҳамжонова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва 

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экологик хавфсизлик миллий хавфсизликнинг ажралмас қисмидир