Ҳозирда инсоният технологик тараққиёт чўққиларини забт этаётган бўлса-да, бу тараққиёт эвазига табиатга энг катта зарарни ҳам етказмоқда. Ҳавонинг ифлосланиши, иқлим ўзгаришлари, пластик чиқиндилар, биологик хилма-хилликнинг камайиши – буларнинг барчаси глобал экологик инқироз кўринишлари. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунё бўйича ҳар йили 7 миллионга яқин инсон ифлосланган ҳаво туфайли эрта вафот этади. Ана шундай муҳитда экологик тоза маҳсулотларга бўлган эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб бормоқда. Улар нафақат соғлиғимиз, балки табиат учун ҳам фойдалидир.

Экологик тоза маҳсулотлар – бу ишлаб чиқарилиши, ишлатилиши ва йўқ қилиниши жараёнида атроф-муҳитга зарар етказмайдиган, табиий таркибий қисмлардан иборат воситалар. Улар пластмассага муқобил бўлиб, биологик парчаланади, кимёвий зарарли моддаларни ўз ичига олмайди ва инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатмайди.

Кундалик ҳаётда экологик маҳсулотлардан фойдаланишга қуйидаги мисолларни келтиришимиз мумкин:

Мисвок – кимёвий тиш пасталари ва пластик чўткаларга нисбатан фойдали хусусиятларга эга. Оғиз бўшлиғини микроблардан тозалайди, тиш эмалини мустаҳкамлайди ва ёмон ҳидни кетказади. Айниқса, ушбу восита диний жиҳатдан ҳам жуда қадрланади.

Люффа – табиий ювгич. Ушбу маҳсулот қуритилган қовоқмеванинг толаларидан тайёрланади. Душ қабул қилишда терини тозалаб, қон айланишини яхшилайди. Қолаверса, идиш ювишда дастмол сифатида ҳам фойдаланилади. Оддий идиш ювгичда микроблар йиғилиши эҳтимоли жуда ҳам юқори бўлади, тез алмаштириб турилган тақдирда ҳам. Лекин люффа экологик тоза маҳсулот ҳисобланиб пластик ювгичлардан фарқли ўлароқ, ерда осонгина парчаланади ва экологик хавфсиз ҳисобланади.

Кимёвий воситалар ўрнига қўлда тайёрланган табиий совунлар, кокос, зайтун ёки лаванда ёғи асосидаги ювиш воситалари соғлиқ учун хавфсиз ва биологик парчаланади. Кўпчилигимиз кундалик ҳаётда таркибида ишқори кўп бўлган совун маҳсулотларидан фойдаланамиз. Чунки совун нейтрал ёғларга ўювчи ишқорлар ёхуд ишқорли карбонатлар билан нейтраллаб олинади. Табиий совун маҳсулотлари эси терини қуритиб юбормайди ва тайёрлаш ҳам жуда осон. 

Мисвок, люффа, қўлда тайёрланган табиий совунлар каби маҳсулотлар маҳаллий хомашёдан ишлаб чиқарилиши мумкин. Бу эса экологик тадбиркорликни ривожлантиради.

Экологик ҳаёт тарзи шунчаки маҳсулот алмаштириш эмас – бу яшашни яхшилаш сари қилинган энг яхши ҳаракат. Бу борада жамиятда экологик саводхонликни ошириш, мактабгача ёшдан бошлаб табиатга нисбатан масъулиятни шакллантириш муҳим. 

Ҳозирги пайтда ушбу жараёнларни янада тезлаштириш мақсадида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш – экологик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи брендлар сонини кўпайтириш керак. Пластикни чекловчи қонунлар, экологик ёрлиқли маҳсулотларга имтиёзлар, таълим тизимида экологик маданият – мактаб ва ОТМларда экологик ҳаёт тарзи бўйича алоҳида дарслар киритилиши лозим.

Экологик тоза маҳсулотлардан фойдаланиш бугун замон талаби эмас, ҳаётий эҳтиёждир. Ҳар бир инсоннинг кундалик танлови жамият экологик мувозанатининг бир бўлаги бўлиб хизмат қилади. Мисвок танлаган инсон тиббий, диний ва экологик жиҳатдан онгли қарор қабул қилган бўлади. Люффадан фойдаланаётган инсон эса табиат ва ўз танасига бирдек меҳр билан қараётган бўлади. Ҳар биримиз ўз кундалик одатларимизни табиатга зарар етказмайдиган, соғлом муқобиллар билан алмаштириш орқали жамият ва муҳит фаровонлигига ҳисса қўша оламиз. Ахир, соғлом ҳаёт фақат танамиз эмас, атроф-муҳит тозалигидан ҳам бошланади.

Дилдора ДЎСМАТОВА

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экологик тоза маҳсулотлар ҳаётий эҳтиёжимиз