Қонун лойиҳасига шарҳ

Бугун атмосфера ҳавосининг ифлосланиб бораётгани одамларни имкон қадар табиат қўйнига, мусаффо ҳаво ҳукмрон бўлган экологик тоза ҳудудларга боришга ундамоқда. Бу борада юртимизнинг баҳаво жойларида экологик тоза туристик зоналарни ташкил этишга, аҳоли учун қулайликлар яратишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. 

Хусусан, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда Президентимизнинг тегишли қарорида 14 та ҳудудда экологик тоза ҳудуд режимини жорий қилиш бўйича вазифалар белгиланган. Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Экологик тоза ҳудудларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш ҳамда бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш ва сотишни тартибга солиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда. 

Мазкур қонун лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Азизбек Акбаров қуйидагиларни қайд этди:

— Ушбу қонун лойиҳаси экологик тизимларни, табиат объектларини асраш, сақлаб қолиш ва ҳимоясини кучайтириш, туристик-рекреацион, соғломлаштиришга мўлжалланган табиий объект ва мажмуалар деградациясининг олдини олиш мақсадида тоза ҳудуд режимини жорий этишга қаратилган.

Қонун лойиҳасида тоза ҳудуд режими амал қиладиган ҳудудларда экологик тизимлар барқарорлигининг бузилиши ва табиий ландшафтлар кўринишининг ўзгартирилишига олиб келадиган ишларни амалга оширишни тақиқлаш белгиланмоқда. Жумладан, табиий муҳитга зарар етказадиган фаолиятлар чекланмоқда. Экологик тоза ҳудуд режимидаги ҳудудларда дизелли ёқилғи турига эга бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланмоқда. Шунингдек, чиқинди ташлашларни имкон даражасида камайтириш, чиқиндидан холи ҳудудга айлантириш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштиришда ҳам экологик талабларнинг қатъийлиги, оқова сувларни чиқариш тартиблари белгиланмоқда. Мазкур ҳудудларда аҳоли вакилларининг атроф-муҳитга зарар етказмаган ҳолда табиий муҳитдан баҳра олиши, сайр қилиши учун сайр кўчаларини барпо этиш ва шу орқали дам оладиган масканларга айлантириш кўзда тутилмоқда. 

Лойиҳага кўра, экологик тоза ҳудудларда қатъий экологик режим ўрнатиш ва бу режим тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Шунингдек, табиий органик полимер маҳсулотлардан ташқари бир марталик пластик маҳсулотларнинг муомалада бўлишини чеклаш ҳамда тупроқнинг унумдорлигини ошириш мақсадида органик ўғитлардан фойдаланишни рағбатлантириш кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, полиэтилен полимер плёнкали пакетларни атроф-муҳитга таъсирини камайтиришга қаратилган нормалар белгиланмоқда.

Албатта, экологик тоза ҳудудлар режимини жорий этиш яшил ҳаёт тарзини қарор топтиришга замин бўлади. Шу маънода қонун лойиҳасида белгиланаётган нормалар мамлакатимизнинг экологик сиёсатига мос равишда экологик барқарорликни таъминлаш, чиқиндилар миқдорини камайтириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда табиатни асрашга хизмат қилади. 

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экологик тоза ҳудуд режими жорий қилинса, қандай натижага олиб келади?