Экоакция доирасида Янгиобод обод бўлди
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида Янгиобод қўрғони ҳудудини чиқиндилардан тозалаш бўйича экологик акция ўтказилди.
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида Янгиобод қўрғони ҳудудини чиқиндилардан тозалаш бўйича экологик акция ўтказилди.
21 сентябрь – Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят ёшлар иттифоқи ҳамда “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган акцияда 200 нафардан зиёд кўнгиллилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, иштирок этди. Улар автотранспорт, ҳудудни тозалаш учун зарур анжомлар билан таьминланди.
Бутунжаҳон тозалик куни бу – ўзимиз яшаб турган ҳудудда тозаликни ўрнатиш ғоясини ифодалайди. Мазкур кун жаҳоннинг қатор мамлакатларида оммалашган. Ғоя дастлаб 2008 йилда Эстонияда пайдо бўлиб, 50 минг кўнгилли мамлакатни чиқиндилардан ҳоли этиш учун бирлашган. Айни пайтга келиб эса мазкур кун кўнгиллиларнинг 150 дан ортиқ мамлакатни бир кун давомида бир мақсад йўлида бирлаштирувчи йирик ижтимоий ҳаракатга айланди.
Акция иштирокчилари #trashtagchallenge ҳештеги остида ҳудудни турли хил чиқиндилардан тозалади.
Экоакцияда фаол қатнашиб, бошқаларга намуна бўлган иштирокчилар тадбир ташкилотчиларининг эсдалик совғалари билан тақдирланади.
