Андижонда Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан экологик акция ўтказилмоқда.

17 сентябрь – Бутунжаҳон тозалик куни Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Ўзбекистон Экологик партияси вилоят Кенгаши ташаббуси билан ўтказилаётган акция очилишига бағишланган тадбирда вилоятда она табиатни асраб-авайлаш, ҳудудларнинг тозалигини сақлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланиб, Бутунжаҳон тозалик кунини муносиб ўтказиш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар хусусида маълумотлар берилди.

– Экоакцияни ўтказишдан қўзланган асосий мақсад ҳудудларни чиқиндилардан тозалаш, ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, қолаверса, акция орқали аҳоли ўртасида она табиатни асраб-авайлаш, покизалигини сақлашга қаратилган тарғибот ишларини, фуқароларнинг ушбу масалага дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, уларнинг бу борадаги билим ва тушунчаларини бойитишдан иборат, – дейди Андижон вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Азизбек Акбаров. – Ишонаманки, ушбу хайрли ва ибратли акцияда андижонлаклар фаол қатнашади.

Ўтказилаётган экоакцияда вилоятдаги корхона, ташкилотлар вакиллари, олий таълим муассасаларининг ташаббускор талабалари ҳамда маҳалла ёшлари фаол иштирок этмоқда. Ҳудудлар чиқиндилардан тозаланмоқда.

Акция ташкилотчилари томонидан ишлар мувофиқлаштирилиб, иштирокчилар қўлқоп, чиқинди солиш учун махсус қоплар билан таъминланмоқда. Чиқиндиларни ташиш учун эса техника воситалари жалб этилди.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экоакцияда андижонликлар фаол қатнашмоқда