Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Ҳаитов Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида бўлиб, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари билан экин ерларидан самарали фойдаланиш бўйича мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида сўнгги йилларда мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, ўсимликларни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Фермер хўжалиги раҳбарларига тут ва узум кўчатларини экиш, дарахтларни парваришлаш, суғориш, зараркунандалардан ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар берилди.  

Мулоқот мобайнида Президентимиз раҳбарлигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишда бу борадаги ишларни кенгайтириб, яшил макон доирасида Қашқадарё вилоятида  6 миллион 134 минг дона тут, ток ва бошқа манзарали, мевали дарахт кўчатларини экиш вазифаси белгилаб берилганлиги, мазкур ишларни барча ҳудудларда сифатли амалга ошириш бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилиниши муносабати билан амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтилди.  

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар бир ҳудуд иқлимига мос, кам сув талаб қиладиган кўчатларни танлаб, уларни етиштириш учун кўчатхоналар кўпайтирилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.  Шунингдек, мулоқот чоғида фермер хўжаликлари ва фуқароларнинг қатор саволларига тегишли жавоблар қайтарилди, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

А.Ҳаитов семинар давомида тумандаги “У.Юсупов” ҳудудидаги “Фармонов - З”, “Фармон ота”, “Жовлиев Абдурауф”, “Ибрагимов Абдухалил” ва “Атхам қизи паризод” фермер хўжаликларида туман ҳокими, сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва фермер деҳқон хўжаликлари раҳбарлари иштирокида дала четига кўчат экиш бўйича ташкил этилган ишлар билан ҳам танишди. Дала четларига 300 та тут, 400 та ток ва 250 та терак кўчатлари экилди.  

Бундан ташқари, А.Ҳаитов Қарши туманида ҳам бўлиб, “Чўли ота” ҳудудида жойлашган “Дарахт дала кўрки” фермер хўжалигида туман мутасаддилари иштирокида дала четига кўчатларни экиш бўйича ташкил этилган ишлар билан танишди. Ушбу ҳудудда 500 та тут ва 500 та ток кўчатлари дала четларига экилди.  

Шунингдек, Қарши туманида аҳоли томорқа ер эгаларига хизмат кўрсатиш мақсадида ташкил этилган “Қарши Боғобод томорқа хизмати” МЧЖ негизидаги томорқа кластери фаолияти билан танишилди. Бу ерда кўчатчилик иссиқхонаси, техника парки, уруғ, кўчат, ўғит ва кимёвий воситалар дўкони, музлаткич омборхонаси, омихта ем ишлаб чиқариш, ихчам иссиқхона қуриш цехи кабилар барпо этилган. Бунинг натижасида 10 та янги иш ўрни яратилган. Ушбу кластерга қўшимча йўналишларни ташкил қилиш, аҳолига кўпроқ хизмат кўрсатиш мақсадида Кенгаш ҳузуридаги Жамғармадан қўшимча 1,5 миллиард сўм кредит маблағи ажратилиши тавсия этилди.  

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Касби ва Миришкор туманларида ҳам ўрганишлар олиб борди. Касби туманидаги “А.Навоий” ҳудудида 600 та тут кўчатлари, 2000 та ток, анор, терак ва тол қаламчалари дала четларига экилди. Миришкор туманида эса 500 та тут, 500 та ток ва 500 та беҳи кўчатлари дала четига экилди.  

Бундан ташқари, Миришкор қишлоғида яшовчи тадбиркор Шариф Исмоиловнинг тадбиркорлик фаолияти, яъни бедана кўпайтириш бўйича тажрибаси ва яратилган шарт-шароитлари билан танишилди. Тадбиркор томонидан бугунги кунда 25 минг бош бедана боқиш йўлга қўйилган. 12 та иш ўрни яратилган. Кунига 15 минг дона тухум чиқарилади. Кунлик ўртача даромад 6 миллион сўмни ташкил этмоқда. Тадбиркорнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида унга Кенгаш ҳузуридаги Жамғарма маблағларидан фоизсиз 50 миллион сўм ссуда ажратилди. Эндиликда тадбиркорнинг фаолияти янада кенгаядиган бўлди.  

Жаҳонгир Галаев,  

Ўзбекистон фермер, деҳқон  

хўжаликлари ва томорқа ер  

эгалари кенгаши етакчи мутахассиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экин ерлари ва имкониятлардан унумли фойдаланиш самаралари