Бугун Европа Иттифоқи раҳбарлари ва Хитой етакчилари Пекинда, бир кунлик саммит доирасида савдодаги номутаносиблик, иқлим бўйича ҳамкорлик ва бошқа глобал масалаларни муҳокама қилиш мақсадида учрашади.

Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен ва Европа Кенгаши раҳбари Антониу Кошта ХХР етакчиси Си Цзиньпин ҳамда Бош вазир Ли Сян иштирокидаги анжуман Брюссель ва Пекин ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг 50 йиллигига бағишланган.

Аввал икки кунга режалаштирилган саммит дунёда содир бўлаётган инқирозлар – Яқин Шарқдаги вазият, шунингдек Россия ва Украина уруши, АҚШнинг янги тариф хавфи асносида қисқартирилди. Европа томонининг кун тартиби бўйича асосий эътирози "Хитойнинг Россияга кўрсатаётган ёрдами, кибер ҳужум, мувозанатсиз савдо, нодир ер металлари устидан якка ҳокимлик ва инсон ҳуқуқи бузилиши" билан боғлиқ.

Хитой ЕИнинг АҚШдан кейинги иккинчи йирик савдо ҳамкори ҳисобланади. Айни пайт глобал савдонинг қарийб 30 фоизи шу икки томон орасида амалга ошади.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕИ ва ХХР раҳбарлари музокара даврасида…