ЕИ Украинага молиявий кўмак ажратади
Украина тез орада Европа Иттифоқидан макромолиявий кўмакнинг биринчи босқичида 600 миллион евро олиши мумкин.
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ижтимоий тармоқда шундай деб ёзган: “Ўтган ҳафта айтганимдек, Украинага 1,2 миллиард евролик макромолиявий кўмак берилади. Европарламент ва аъзо давлатларни тезроқ бу қарорни тасдиқлашга чақираман. Шунда биз Украинага дастлабки босқичдаги 600 миллион евролик маблағни юбора оламиз”.
ЕК расмий сайтида ёзилишича, назарда тутилган маблағ ҳозиргача бу мамлакат турли дастурлар орқали олган 5,6 миллиард еврога қўшимча тарзда ажратилади.
Хабарда қайд этилган ёрдам ЕИ давлатларига, тўлов балансини қўллаб-қувватлаш учун берилувчи имтиёзли кредитдир.