ЕИ саммити якунлари: ёрдамлар давом этади
Россия-Украина
23 март куни Брюсселда ўтган ЕИнинг саммити Украина мурожаатига кўра бир миллион снаряд ҳамда “Ер-ер” русумидаги ракеталарни етказиб бериш ваъдасини тасдиқлади. Бу ҳақда ЕИга аъзо давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари йиғилишида қабул қилинган баёнотда айтилади.
“Бу мақсадлар учун Европа жаҳон жамғармасидан икки миллиардга яқин маблағ ажратилади.Бир миллион миқдоридаги снарядлар ўн икки ой давомида манзилга етказилади”.
Шунингдек, ЕИ етакчилари Украинага барча кўмаклар, хусусан, сиёсий, иқтисодий, гуманитар ва ҳарбий ёрдамлар беришни давом эттиришга келишдилар.
“Россияга кўмаклашаётган Эрон ва Беларусь танқид қилинди”, дейилади хабарда.
Европа кенгаши раиси Шарль Мишелнинг баёнотига кўра, Украинага жанговор самолётлар беришни ЕИ ҳал этмайди, унга аъзо давлатларнинг ўзлари мустақил равишда ҳал этмоғи керак.
ЕИ саммитида видеомурожаат билан қатнашган Украина Президенти Владимир Зеленский Европа мамлакатларининг бирида “Дунё формули” анжуманини ўтказиш таклифини илгари сурди.
“Аксарият жаҳон давлатлари ва ҳукуматлари раҳбарлари Киевга етиб келолмаяпти, шунинг учун шундай саммит ўтказиш зарур, деб ҳисоблайман”, деди Украина етакчиси.
Хитой Раиси Си Цзиньпин ва АҚШ Президенти Жо Байден учрашиб, ҳамкорликда Украина зиддиятини ҳал этиш бўйича тинчлик режасини ишлаб чиқмоғи лозим. Бу ҳақда Люксембург Бош вазири Ксавье Беттель айтиб ўтди.
Украина атрофидаги зиддиятни ҳал этиш учун Вашингтон Москва билан ҳамкорлик қилишга тайёр, аммо Россия томонидан бундай интилиш кўринмаяпти, деб баёнот берди Қўшма Штатлар Давлат котиби Энтони Блинкен.
Испания ҳокимияти кейинги ҳафтада Киевга олтита “Leopard 2A4" танкини юборишни режаламоқда, дейилади Қироллик мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Финляндия Бош вазири Санна Мариннинг маълум қилишича, фин ҳукумати Киевга 14-ҳарбий ёрдам пакетини юбориш учун ҳозирлик кўрмоқда.
Венгрия Киевга ҳарбий техника ва қурол-яроғлар жўнатмайди, деб баёнот берди мамлакат ҳукумати девонининг раҳбари Гергей Гуйяш.
“Венгрия ўз тамойилига содиқ: зиддият тинч йўл билан ҳал этилмоғи керак”, деди у.
Гуйяш, шунингдек, Шимолий альянс Венгрия фикрни олмасдан Украина билан муносабатлар, айниқса, янги аъзолар қабул қилиш бўйича ҳеч қандай қарор чиқара олмайди.
Франция Қуролли кучлар вазирлиги украиналик учувчиларни маҳаллий “Mirage 2000” учоқларини бошқаришни ўрганаётгани тўғрисида “Le Figaro” газетасида эълон хабарни рад қилиб чиқди.
Япония Бош вазири Фумио Кисида 21 мартда Киевга сафари аввалдан хабар қилинмагани ва Россияни ташрифдан хабардор қилгани тўғрисида берилган саволга жвоб беришдан воз кечди.
“Дипломатик алоқалар ҳақида гап кетганда бу мавзуни жавобсиз қолдираман”, деди у.
Кисиданинг сўзларига кўра, Япония гуманитар ёрдам тарзида Украинага транспорт воситалари ва қурилиш техникасини жўнатиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Чехия Президенти Петр Павел “Suddeutsche Zeitung” нашрига берган суҳбатида Украинага мамлакат захирасидан бошқа қурол-яроғ етказиб берилмаслиги ҳақида гапирди.
Шу билан бирга, у Германиянинг Украинага “Leopard 2” танкларини жўнатиш қарорининг тўғри бўлганини таъкидлади.
Аброр ХОН,
ЎзА