ЕИ: “Ҳозир энг муҳими – Эроннинг ядровий битими”
“АҚШнинг Эрон ядровий дастурига оид халқаро келишувга қайтиши Европа иттифоқининг ташқи сиёсатида устувор йўналиш ҳисобланади”, деб баёнот берди Евроиттифоқ ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича олий вакили Жозеп Боррель.
“Ҳозир энг муҳими – Эроннинг ядровий битими. Бугунги кунда биз мана шу масала устида кўп ишларни олиб бормоқдамиз”, деди Атлантика кенгаши томонидан ташкиллаштирилган онлайн-анжуманда.
Унинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон мазкур дастур бўйича мажбуриятларини бажаришга киришмоқчи, лекин бу борада уларнинг қайси бири илк қадамни ташлаши муҳим бўлиб турибди.