ЕИ 10 та давлатга 3 миллиард евро ажратди
Бу ҳақда Европа комиссияси раҳбарияти Брюсселдан туриб тарқатган баёнотда айтилган.
Европа Иттифоқи коронавирус пандемияси оқибатида рўй бераётган иқтисодий бўҳрон муносабати билан тузилма таркибидаги касаллик билан курашда қийналаётган мамлакатларга жами 3 миллиард евро миқдорида молиявий кўмак беришга қарор қилди. Бу ҳақда Европа комиссияси раҳбарияти Брюсселдан туриб тарқатган баёнотда айтилган.
“Европа комиссияси қўшничилик ва муносабатларни кенгайтириш сиёсати доирасида 10 та шерик давлатга 3 миллиард евро миқдорида макромолиявий ёрдам ажратиш тўғрисидаги таклифни маъқуллади. Ушбу маблағлар коронавирус пандемиясининг ўша мамлакатлар иқтисодиётига салбий таъсирини чеклаш учун ёрдам сифатида йўналтирилади”, — дейилган ҳужжатда.
Маълумотларга қараганда, энг кўп — 1,2 миллиард евро кўмак Украинага берилади.