Қурбон ҳайити муносабати билан Сурхондарё вилоятида кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилаларга дончилик кластерлари, фермер хўжаликлари ва тадбиркорлар ажратган 500 тонна буғдой икки минг оилага топширилди.

Қизириқ туманидаги пахтани қайта ишлаш корхонасида бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, туманлар ва Термиз шаҳар студияларидан қатнашган иштирокчиларни муборак Қурбон ҳайити билан табриклади. Мазкур эзгу амалга ҳисса қўшган саховатпеша инсонларга чуқур миннатдорлик билдириб, ажратилган донни ҳар бир оилага манзилли етказиб беришни тайинлади.

– Фазилатли байрамда бизни йўқлаганлар умрини Аллоҳ зиёда қилсин, – дейди Олтинсой туманида яшайдиган Юлдуз Эшқўзиева. – Давлатимизнинг эътибор ва ғамхўрлигини ҳис этдик. Кўрсатилган саховатдан жуда миннатдор бўлдик.  

Шу куни ажратилган буғдой маҳаллаларнинг ижтимоий ходимлари иштирокида эҳтиёжманд оилалар хонадонига етказиб берилди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиёжмандларга 500 тонна буғдой тарқатилди