Ҳозирги пандемия шароитида барча ҳудудларда бўлгани каби Тошкент вилоятида ҳам аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, уларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти томонидан Нурафшон шаҳрида ўтказилган тадбирда ҳудудда яшовчи кам таъминланган, ногирон ва кўмакка муҳтож бўлган инсонлар моддий рағбатлантирилди.

Хусусан, жамият томонидан вилоятдаги 360 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга 561 минг сўмдан, жами 202 миллион сўмдан ортиқ миқдорида моддий ёрдам пули ажратилди. Белгиланган рўйхат асосида фуқароларга банк пластик карточкалари очилиб, ёрдам маблағлари тушириб берилди. Бундан ташқари, вилоятнинг бошқа ҳудудларида кам таъминланган оилаларга ҳамкор ташкилотлар билан бирга тикув машиналари тарқатилиб, бандлиги таъминланмоқда.

Тадбирда Нурафшон шаҳри прокуратураси, Тошкент вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси вакиллари томонидан иштирокчиларга илиқ тилаклар билдирилиб, эсдалик совғалари топширилди.

– Биз каби кексаларга кўрсатилаётган эътибордан хурсандмиз, – дейди Қорасув қишлоғида яшовчи 70 ёшли Холида буви Амирхонова. – Ўтган йили мустақил юра олмаганим учун жамият томонидан менга ногиронлик аравачаси берилган эди. Мунтазам равишда малакали шифокорлар кўригидан ўтамиз. Улар саломатлигимизни тиклашга ёрдам беради. Бугунги кўрсатилаётган рағбат учун ташкилотчилардан миннатдормиз.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиёжмандлар доимо эътиборда