Эҳтиёжманд оилаларга янги йил совғалари
Марҳамат тумани ҳокими Бобуржон Юлдашев ва секторлар раҳбарлари томонидан тумандаги 250 нафарга яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилалар хонадонларидан хабар олиниб, уларга янги йил байрами совғалари – озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Хонадонларда ўтказилган суҳбатлар, янги йил совғаларини топшириш жараёнида мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб- қувватлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

Фуқаролар кўрсатилган эътибордан мамнун бўлиб, юртбошимизга ўз миннатдорликларини билдирди. Шунингдек, туман ҳокими “Келажак нури” кутубхонасида турли хорижий давлатларга ишлаш учун кетган марҳаматлик фуқароларнинг оила аъзолари иштирокида хорижда бўлиб турган юртошларимиз билан онлайн мулоқот ўтказди.
Видеомулоқотда туман ҳокими хорижда ишлаётган барча марҳаматликларни Янги йил байрами билан муборакбод этди, келгусидаги ишларида омад тилади. Меҳнат мигранти сифатида фаолият олиб бораётган юртдошларимизнинг иш, яшаш шароитлари билан қизиқди. Президентимиз ташаббуси билан кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик, инсон қадрини улуғлаш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида гапирди.

Тадбир давомида хорижда ишлаётган бир гуруҳ марҳаматликларнинг оила аъзоларига маиший техника жиҳозлари, фарзандларига эса янги йил совғалари берилди.
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З. УМРЗОҚОВ (сурат),ЎзА