Қарор ва ижро 

Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг эҳтиёжларини қоплаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида изчил ва тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бўлган доимий эътибор ва ғамхўрлик турли кўринишдаги ёрдам дастурлари орқали яққол намоён бўлмоқда. 

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2024-2025 йилги иситиш мавсуми давомида Тошкент вилоятида ижтимоий реестрга киритилган ҳамда киритилмаган эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, электр ва газдан фойдаланиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳам компенсациялар ажратилди. 

Бундан ташқари, Президентимизнинг 2025 йил 2 апрелдаги тегишли қарори бўйича ҳам аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини янада кенг қамраб олиш борасида қўшимча чоралар белгиланиб, уларни амалиётга татбиқ этиш ишлари бошланган. Мазкур ҳужжат доирасида бу йил июнь ойидан бошлаб ижтимоий реестр ва камбағаллик реестрларига киритилган фуқаролар томонидан компенсация олиш учун аризалар топширилмоқда. 

Янги тартибга кўра, илгари реестрга киритилмаган эҳтиёжманд аҳолини қамраб олиш фоизи ҳам оширилган. Эндиликда ёрдам олиш имконига эга бўлган аҳолининг қамрови кенгайтирилиб, ҳар бир эҳтиёжманд оила учун қўшимча ижтимоий кўмак кўзда тутилган. Ёрдам олаётган фуқароларнинг фикрларида бу чораларнинг амалий самарасини яққол кўриш мумкин. 

– Дастлаб бу компенсация ҳақида эшитганимда, “Бизга ҳам тегармикан?”, деб турмуш ўртоғим билан гаплашган эдим. Орадан кўп ўтмай маҳалламиздаги ижтимоий ходим уйимизга келиб, аризамизни қабул қилди. Ҳозир бизга компенсация ажратилмоқда, – дейди Зангиота тумани “Сортепа” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Латофат Раҳматиллаева. 

– Яқинда электр ва газ учун компенсация ажратилиши юзасидан берган аризамиз қабул қилинди. Ҳозирда ушбу компенсация пуллари берила бошланди. Тежалган маблағларни набираларимнинг ўқиши ва рўзғоримиздаги харажатларга ишлатяпман. Бу кўмак биз каби фуқаролар учун катта енгиллик бўляпти, – дейди Зангиота тумани “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Арофат Боқижонова. 

Умуман олганда, давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бу каби моддий ёрдам ва компенсациялар аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлашда муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда. Бу эса мамлакатимизда инсон қадри устувор эканининг амалий исботидир. 

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиёжманд оилаларда турмуш тарзи яхшиланмоқда