Эҳтиёжманд оилалар қўллаб-қувватланмоқда
Хайр-саховат халқимизга хос фазилат. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қамаши тумани бўлинмаси ташаббуси билан тумандаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга мунтазам равишда озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатиб келинмоқда.
Хусусан, фонднинг туман бўлинмаси қошида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан жорий йилнинг ўтган даврида жами 90 нафар эҳтиёжманд фуқарога 23 миллион 100 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилган.


Масалан, яқинда тумандаги “Нурли йўл” маҳалласида яшовчи “Темир дафтар” да рўйхатда турувчи 1-гуруҳ ногирони Бобур Ражабов хонадонига борилиб ҳолидан хабар олинди ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Бу каби хайр-саховат тадбирлари давом этмоқда.
Ўлмас Баротов, ЎзА.