Эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими ва Навоий шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилалар, якка-ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олинди.
Жумладан, Навоий шаҳар “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро 2-гуруҳ ногирони Олег Маликов, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи Асадбек Рустамов, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи кам таъминланган Умида Очилова, эҳтиёжманд фуқаро Зилола Раҳимовалар хонадонига ташриф буюрилди.

Бундан ташқари, фонд ходимлари “Янгиариқ” маҳалласида яшовчи эҳтиёжманд фуқаролар Наима Камолова ҳамда Роза Тагаевалар билан учрашди. Уларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиб, таклиф ва мурожаатлари тингланди.
Уларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.


А.Бўриев, ЎзА