Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театри биносида бўлиб ўтаётган тантанали тадбирда соҳанинг фаол вакиллари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Эҳтиром” нишони билан тақдирланмоқда.

Соҳада меҳнат қилаётган 26 нафар ҳамюртимизга нишонларни мазкур жамоат ташкилоти раиси Қудратилла Рафиқов топширди.

– Мамлакатимизда меҳнаткашлар, уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш янги босқичга кўтарилмоқда, – деди “Эҳтиром” нишони совриндори, “Косонсой” санаторийси директори Абдуллахон Қаландаров. – Биз ҳам бу борадаги ишларга янгича асосда ёндошишга ҳаракат қилмоқдамиз.

Тантанали тадбир давом этмоқда.

Н.Усмонова, Муҳаммад Амин(сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Эҳтиром” нишони ўз соҳибларига топширилди