Иккинчи жаҳон уруши миллионлаб бегуноҳ одамларнинг бевақт ўлимига, мислсиз йўқотишларга сабаб бўлган дунёдаги энг қонли қирғинлардан бири сифатида инсоният тарихида муҳрланиб қолди.

Тинчлик, осойишталик, бугунги ёруғ ва саодатли кунлар учун кўрсатилган матонат ҳамда фидойилик эса асло унутилмайди. Кўп миллатли Ўзбекистон халқи ҳам ҳақиқий жасорат ва фидойилик кўрсатиб, фашизм устидан қозонилган ғалабага улкан ҳисса қўшди. Жумладан, Наманган вилоятидан уруш майдонига кирган 79 минг кишидан 24 минг нафари ҳалок бўлган.

Президентимизнинг 2024 йил 16 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони қонли жанггоҳларда ҳалок бўлганлар хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафларимизда туриб Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлашда муҳим аҳамиятга эга.

Айни вақтда Наманган вилоятида тўрт нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳамда 421 нафар меҳнат фронти фахрийси умргузаронлик қилмоқда. Шаҳар, туманларда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳамда “Нуроний” жамғармаси, Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари иштирокида бўлиб ўтган учрашувларда давлатимиз раҳбарининг фармонига асосан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 20 миллион сўм пул мукофоти ва Президент совғалари, шунингдек, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими томонидан 1 миллион сўмдан ёрдам пуллари тақдим қилинди.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабанинг 79 йиллиги байрами муносабати билан вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси фахрийлар кенгаши ва вилоят сардорлари кенгаши аъзолари билан биргаликда уруш фахрийлари йўқланди.

Россия Федерациясининг Брянская вилоятида туғилган Галина Болоченкованинг болалик кезлари айни уруш йилларига тўғри келди. У жанггоҳлардаги очарчиликлар, оғир суронли кунлар, 1943-1944 йиллардаги немис концлагерида асираликда кечган машаққатли дамларни эслаб, бугунги фаровон кунларга шукроналик келтирди. Урушдан сўнг Ўзбекистонга юборилган Галина опа шу муқаддас юртни ўз Ватани деб билди, танлаган муҳосиблик соҳаси бўйича қурилиш ташкилотларида самарали ишлади. Ҳозирда Галина Алексеевна Янги Наманган тумани Мингчинор маҳалласидаги кўпқаватли хонадонда маҳалладошларининг ғамхўрлигида истиқомат қилмоқда.

Табаррук кексанинг хонадонига совға-саломлар билан келган Ёшлар ишлари бошқармаси вакиллари Галина Болоченкова каби фахрийларнинг босиб ўтган йўли ва ҳаётий тажрибаси эртамиз эгалари учун чинакам ибрат экани алоҳида таъкидлаб ўтишди. Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм оркестри томонидан она Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижро этилгани даврага янада файз киритди.

Наманган шаҳридаги Маърифат маҳалласида яшовчи Николай Борисов 100 ёшни қарши олди. Николай Федорович Иккинчи жаҳон урушида қаҳрамонлик кўрсатиб, буюк Ғалабага муносиб ҳисса қўшди. Урушдан юртимизга қайтгач бошқарув идораларида узоқ йиллар хизмат қилиб, 1997 йилда нафақага чиқди. У хонадонига йўқловга келган ёшларга бугунги тинч, доруломон кунларнинг қадрига етишга, осудаликни авайлаб асрашга чақирди.

Вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси фаоллари томонидан кекса нуронийнинг катта меҳнати ва садоқати, ёшларга ўрнак бўлган ҳаёт йўллари эътироф этилиб, эсдалик совғалари топширилди. Шундан сўнг, Наманган шаҳар ёшлар етакчиларидан тузилган “Фидойи ёшлар отряди” аъзолари хонадонда ободонлаштириш ишларини олиб борди. Дарахтларга шакл берилиб оқланди ва ерлар чопиқ қилинди.

Чиндан ҳам бугунги дориломон кунларимиз учун жонини аямаган, меҳнати билан фаровон ҳаётимизга улкан ҳисса қўшган қаҳрамонларимиз ва фахрийларимиз учун қанча эътибор ва ғамхўрлик кўрсатсак ҳам оз. Зеро, Янги Ўзбекистонни бунёд этишда фахрийларимизнинг жасорати, шонли анъаналари, шубҳасиз, биз учун ибрат мактабидир.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиром, эъзоз, эътибор