Анъанавий “Стихия” электрон мусиқа, санъат ва илм-фан фестивалининг жорий йил 14-15 май кунлари Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтган тадбирлари нафақат мусиқачилар ва диджейлар, балки илмий доира вакиллари, экологлар ва экспертларни бирлаштирган ҳолда янада кенгайди.

Мазкур тадбир ташкилотчилари бу гал Мўйноқ шаҳрида 5 минг туп дарахт кўчати экиш ташаббуси билан чиқди.

Атом энергетикаси бўйича «Росатом» давлат корпорацияси  бу ташаббусни қўллаб-қувватлади. Фестиваль доирасида   барқарор ривожланишга бағишлаб ўтказилган «Стихия N+1» илмий форумида  физик-ядрочи Егор Задеба иштирок этди.

ЎзА мухбири ушбу форумда  муҳокама қилинган муаммолар тўғрисида  физик-ядрочи, “Москва муҳандислик-физика институти” Миллий тадқиқотлари  ядро университети доценти Егор ЗАДЕБА билан  суҳбатлашди.

– Фестивалда атом энергетикаси ва ядро технологиялари барқарор ривожланишга қандай  ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида сўзлаб бердингиз. Улар ўртасидаги боғлиқлик нималардан иборат?

–  2015  йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан барқарор ривожланиш дастури қабул қилинди. У инсониятнинг ривожланиши учун 17 та  иқтисодий, ижтимоий ва экологик чора-тадбирлар бандини ўз ичига олади.  Атом энергетикаси ушбу мақсадларга эришишга  ёрдам берадиган технологиялардан биридир. Келинг, иқтисодий вазифалардан бошласак. Гап шундаки, атом энергетикасининг бошқа манбалардан фарқи,  АЭС учун ишлатиладиган ёқилғи нархи  барқарорлигича қолмоқда. Бугунги кунда атом электр станциясида  ишлаб чиқариладиган бир киловатт соатлик ёқилғи нархида  ядро ёқилғиси нархининг улуши 10 фоиздан ошмайди. Айни дамда иссиқлик станцияларида ишлаб чиқариладиган  электр энергияси  таннархида ёқилғи қийматининг улуши 70 фоизгача.  

Яъни, газ ёки нефть нархи 2 баравар ошса, иссиқлик электр станциясидан киловатт соат таннархи  камида 50-60 фоизга ошади. АЭС учун ёқилғи нархининг худди шундай ўсиши электр энергиясининг  атиги бир неча фоиз ошишига  олиб келади. Ана шу барқарор иқтисодий ривожланиш кафолатидир. Атом энергетикаси асосий электр энергиясини ишлаб  чиқаришни таъминлай олади. Қуёшли мамлакатларда  қуёш энергетикаси жозибали ҳисобланса-да, электр энергиясига бўлган  талаб ортадиган тунда ёки йилнинг совуқ фаслларида нима қилмоқ керак, деган  савол жавобсиз қолмоқда.  Атом энергетикаси суткасида 24 соат барқарорлиги билан фарқланади. Айнан мана шундай ишлаб чиқариш доимий бўлиб, кўп ҳажмда электр энергияси ишлаб чиқаради. Буларнинг барчаси барқарор ривожланишга ёрдам беради, мамлакатга  ўнлаб йиллар давомида ишонч билан тараққий этиш  истиқболини беради.

Шунингдек, БМТ  дастурида муносиб иш масаласига оид банд ҳам бор. Атом энергетикаси кўплаб сонли одамларнинг нафақат АЭС фаолиятида, балки бутун атом саноатида иштирок этишини назарда тутади. Бу юксак малакали  кўп сонли иш ўринлари демакдир. Ана шунинг учун  атом тармоғи учун олий  маълумот талаб этилади. Ўзбекистон бу йўлга чиқиб олди.  2019 йилда Тошкентда “Москва муҳандислик-физика институти” Миллий тадқиқотлари  ядро университетининг  илк хорижий филиали очилди. Ҳозирги кунда ушбу таълим маскани талабалари иккинчи босқични якунламоқда. Айтиш жоизки, Россия дизайнидаги АЭС барпо этилаётган ҳеч бир мамлакатда  бундай филиаллар  йўқ.

“Москва муҳандислик-физика институти” Миллий тадқиқотлари  ядро университети олдида мураккаб вазифа –  Москва олий таълим даргоҳидан ҳеч қолишмайдиган  Тошкент филиали учун таълим дастури тузиш вазифаси турарди. Филиал талабалари  бош институтдаги ўқув материаллари ва дастурлари асосида ўқитилмоқда. Таълим даргоҳида маълум танлов ва малака оширишдан ўтган  маҳаллий ўқитувчилар  дарс бермоқда. Айни дамда  улар орасида  бош олийгоҳ ходимлари ҳам бор. Улар бу ерга келади ёки  ўқув жараёнида масофавий  тарзда иштирок этади, жумладан, назорат ишлари, имтиҳонларни қабул қилади. Таълим сифати қатъий назорат  қилинади. Бир сўз билан айтганда, Москва муҳандислик-физика институтининг бош  таълим даргоҳи  таълим ва талабаларнинг ўзлаштириш даражаси  юқори стандартларга  жавоб беришини кузатиб туради.

–  БМТ мақсадлари орасида тоза энергияни ҳам санаб ўтдингиз. Бу ҳақда ҳам айтиб ўтсангиз.

– Барқарор ривожланиш мақсадлари рўйхатида  тоза энергия ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш тўғрисидаги бандлар ҳам бор. Атом энергиясининг фарқли жиҳатларидан бири шуки, ядро реакторида ҳеч нарса ёқилмайди, кўмир, газ, нефтда  ишлайдиган оддий электр станцияларида содир бўладиган оксидланиш жараёни у ерда  юз бермайди. Шу боис,  атом электр станциялари CO₂ ёки бошқа кимёвий моддаларни чиқармайди. Бундан ташқари, ядро ёқилғиси ҳақида гап борганда, МОКС-ёқилғини тайёрлаш технологияси ҳам пайдо бўлди. Мажозий маънода айтганда, сиз печкадан кул чиқариб, уни махсус қутига соласиз, у уни яна ёқилғига мос ўтинга айлантиради.

Бундан ташқари, бугунги АЭС атрофидаги  радиация фони даражаси  одатдаги табиийга мос  келади. Масалан,  кўмир асосида  ишлайдиган ҳар  қандай радиация билан таққослайдиган бўлсак, у ҳолда,  бу ҳудуддаги радиация ифлосланиши  атом электр станциясиникидан бир неча баравар юқори. Кўмир ёқилса, радиация  чиқади. Нима учун?  Гап шундаки, иссиқлик электр станцияларида кенг кўламли  радиоактив моддалар  мавжуд бўлган ер остидан олинадиган кўмир ишлатилади. Кўмир ёқилганда, бу радиоизотоплар майда заррачалардан иборат тутун шаклида улкан ҳудудга тарқалади. Айни пайтда АЭС ҳавога радиация ҳам, углерод ҳам, тутун ҳам  чиқармайди. Шу тариқа, бугунги кунда атом энергетикаси экологик жиҳатдан энг тоза энергия манбаларидан бири ҳисобланади.

– Бугунги кунда қандай ядро технологиялари инсонлар турмуш сифатини оширишга ёрдам бермоқда?

–  Ядро технологиялари кўплаб техник ечимларга эга бўлган асосий позициялардан бирини  эгаллайди. Инсон организмини ички томондан  кўра олиш,  унга ташхис қўйиш, саратонни, касаллик ўчоғини аниқлаш – буларнинг барчаси  ядро технологиялари билан боғлиқ. Радиозотоплар деб аталувчи  элементар заррачаларни чиқарадиган моддалар тиббиёт ва саноатда ҳам қўлланилади. Аслида, талаб юқори бўлган, ноёб изотопларни  ишлаб чиқарадиган мамлакатлар кўп эмас. Тиббий диагностикада қўлланиладиган айрим радиоизотоплар ўртача бир кун яшашади, бу эса уларни ташишда бир мунча қийинчиликларни  пайдо қилади. Айтганча, Ўзбекистондаги Ядро физикаси институтида ядро тиббиётида қўлланиладиган изотопларни ишлаб чиқарадиган ядро реактори ишлайди. Бундан ташқари, маълумки, дунёда ишлаб чиқариладиган йод-125 нинг 50 фоизи  Ўзбекистондан экспорт қилинади.  

Ўз навбатида, ядро технологиялари тоза ичимлик суви билан  таъминлашда ҳам  кенг қўлланилади. Радиация  ёрдамида ишланган фильтрлаш тизимининг  тозалаш мембранаси бактериялар, вируслар ва ҳаттоки, туз молекулаларини ҳам ушлаб қолиб, фақат сув молекулаларининг  ўтишини таъминлайди. Бугунги кунда  уй шароитида ҳар қандай ифлос сувдан  тоза ичимлик суви олишнинг бу усули бутун дунёда кенг тарқалган.  Бундан ташқари,  мамлакат озиқ-овқат саноатида  озиқ-овқат маҳсулотларини  радиациявий стириллаш усули  ҳам муҳим ўрин тутади. Унинг ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотлари  зарарли бактериялардан  нурлаш орқали  тозаланади ва истеъмол учун  хавфсизлигини сақлаб қолади. Шу тариқа, озиқ-овқат маҳсулотларининг  яроқлилик муддатини  узоқ пайтгача  сақлаб қолиш  мумкин.

– Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат.

ЎзА мухбири

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Егор Задеба: "Атом энергетикаси экологик жиҳатдан энг тоза энергия манбаидир"