2016 йилнинг ёзи кечагидек эсимизда: Хотира ва қадрлаш куни ўтиб, буёғига – 31 августгача, худо хоҳласа, “сокинлик” пайтлари.

Кўпчилик уйида ё ишида, камчилик тоғ-боғларда, ундан-да озчилик Анталияда. Хуллас, Янги йил – Наврўз байрами – 9 май – Мустақиллик байрами – Конституция куни бешлиги ўлароқ “бир маромда” ва бир хил кечадиган бир йиллик умримизнинг галдаги саратони...

Июль бошларида таътилга чиқиб, уйда ижод билан банд кунларимиздан бирида кўчадан шовқин-сурон эшитилиб қолди. Ташқарига чиқиб, гап газдан “қарздорлар”нинг қувурини кесишга келганларга қарши норозиликлар билан боғлиқлигини билдик. Қисқаси, тегишли идораларга қўнғироқ қилиб, одамлар ҳақлиги, айниқса, Истиқлолнинг 25 йиллик тўйи арафасида бундай қилиш “сиёсатга ҳам тўғри келмаслиги”ни уқдирдик, қаттиқ-қаттиқ сўзларни айтдик. “Кес-кеслар” кейинга қолдирилди. Орадан икки ой ўтар-ўтмас, энди билсак, миллатимиз ва давлатимиз туриш-турмушида бутунлай бошқа, айрим жиҳатларига кўра, етти ухлаб тушимизга кирмаган давр бошланди...

Ҳадемай, Янги Ўзбекистон босқичига ҳам олти йил тўлади. Ушбу муддат тарих у ёқда турсин, бир киши борлиғи учун ҳам ўта кичикдир. Бироқ кўз ўнгимизда юз берган ва бераётган сифат ўзгаришлари жуда кўп, ўта янги, кутилмаган, десак ҳеч ким инкор этолмайди. 

Атиги олти йил бурун одамларимизнинг юриш-туриши, қувонч-ташвиши, имкон-истаги нималардан иборат эди? Ахборот воситаларимиз, турли йиғилишлар, чойхоналар, тор доираларда айтар сўзларимиз мазмун-чи? Нималарнинг ташвишини қилар эдик?

Тўғри, уларни хотирада тиклаш бугун қийин (балки истамасмиз). Негаки ўша ҳаётнинг анча-мунчасини эсдан чиқариб қўйдик. У турмушимиз тарихга айланиб улгургани, у пайтлардаги муаммоларнинг асосийлари энди йўқлиги, қайтарилмаётгани учун шундай бўлмоқда! Орқага қайрилиб қарашга эҳтиёж ва истак сезмаётганимиз учун шундай бўлмоқда! Қизиғи, ич ва ташдаги айрим “махсус” одамларни санамаганда, сўнгги йилларда мустамлака замони, айниқса, унинг совет босқичини қўмсашлар ҳам қулоққа чалинмай қолди. Янги Ўзбекистонимиз афзалликлари – авлоддан авлодга ўтиб келган турғун ҳаётдан бутунлай бошқачаси ҳам бор эканини кўриб, туйиб турганимиз ўлароқ шундай бўлмоқда!

Шу билан бирга, барча ишларимиз михдек, десак эгрилик қиламиз. Айримлари неча юз ёки ўн йиллик, баъзилари чорак асрлик таржимайи ҳолга эга муаммоларимиз, олдимизда турган турли-туман тўсиқлар етарли. Уларни енгиб ўтиш учун кўп куч, билим, ирода ва вақт талаб қилиниши ҳам табиий. Бироқ улар орасида биттаси – қолганларини ҳал этишда ўта асқотадигани бор. Бу – эгалик туйғуси!

Президентимиз Шавкат Мирзиёев илк кунларданоқ миллатимиз онгига узлуксиз сингдириб келаётган ғоялар сирасидаги ушбу туйғунинг ўзи нима, унда қандай сир бор, унинг куч-қудратию зарурати нимада?

Ўзбекнинг эндиги авлоди учун умуман таниш эгалик туйғуси тушунчаси ижтимоий воқелик ўлароқ камида юз йил биз учун ёт бўлиб келган, десак ростини айтган бўламиз. Ҳолбуки, усиз ҳар қандай тириклик учун бу дунё қоронғудир.

Оддий одамлар орасида меҳнатнинг ўрнини кўпиртирган коммунистик мафкура инсоннинг шахс, оломоннинг халқ бўлиши учун қандай омиллар зарурлиги борасида ғиқ этмагани бежиз эмас. Негаки у тузумга қулдек ишлайдиган “меҳнаткаш”, фақат қорин ва арзон томоша ғамида яшайдиган оломон керак эди. Ўрта ва кекса авлод учун сийқаси чиқиб кетган “пролетариат” (proletarius) атамаси аслида урчитувчи маъносини англатишини жуда кўпчилик билмаслигига ишончимиз комил. Ўзларини йўқсиллар давлати, дея эълон қилган большевиклар доҳию етакчиларининг эса бунга ақллари етмаслиги мумкин эмасди. Етган ва ўз иззат-нафсларини қондириб, ҳокимиятни қўлга олиш учун уларга айнан шу тоифа аҳли – насл қолдиришдан ўзгасига ярамайдиган йўқсиллар зарур эди.

Ер юзининг олтидан биридаги “халқлар турмаси”да рўй берган ушбу “тарихий” ўзгаришнинг фожиали оқибатига ҳозирги авлод, умуман ақли тетик кишилар ишонмасликлари аниқ: асрлар ичра одамларнинг ўз мулки бўлиб келган ери, даласи, боғи, уй-жойи, корхонаси, дўкони, мол-ҳоли, иш қуроли, шахсий моддий ва маданий бойлиги шунчаки тортиб олинган-қўйилган. Бу ҳам етмагандек, эгалари отиб ташланган, сургун қилинган, қамалган. Болаларига эса куракда турмас турли-туман тавқи лаънат-у тамғалар ёпиштирилган.

Масжид, черков, канисалар ёпилиб, диний эътиқод тақиқлангани-чи?!

Неча минг йиллик миллий тарих, тил, адабиёт, фалсафа, санъат, жуғрофия ҳам ўшанда йўқ қилинди. Большевиклар исканжасига тушган барча халқлар қатори биз ўзбекларнинг ҳам “чин тарихи” 1924 йилдан бошлатиб, қулдор, феодал, капиталист ва коммунистга ажратиб берилди. Тилимиз руслаштирилди, адабиёт, санъат, фалсафа, санъатимиз советлаштирилди.

Шу тариқа, қандайдир ўн-ўн беш йил ичида айрим халқлар, масалан, биз ўзбеклар минглаб йиллар, баъзи халқлар асрлар оша яратиб келган моддий, маданий ва маънавий мерос чиппакка чиқарилди-қўйилди. Ёввойи инсонни ҳазрати қилган бундай тенгсиз бойлик – моддий ва ақлий мулкдан мосуво қилиниши ўлароқ империядаги салкам икки юз миллион киши ҳеч вақосиз қолди, ёппасига йўқсил бўлди-қўйди.

Кейинги ўн йилликларда олиб борилган мақсадга мувофиқ сурбет сиёсат оқибати ҳамда нимасидандир айрилган бўлса-да, бироқ кечагина мулки бўлган қатламлар табиий равишда ўтиб кетганлари шароитида, то империя бирламчи парчалангунга қадар кечган катта муддатда онгида ҳам, қонида ҳам эгалик туйғуси йўқ бўлган авлодлар тарбияланди, обдон пишитилди... 

Давлат мустақиллигимизни тиклагач луғатимизда янги пайдо бўлган тушунчалардан бири “ўз тақдиримизни ўз қўлимизга олганимиз”дир. Шаклан тўғри ушбу таъкид аслида ҳам шундаймиди? Инсон, жамоа, миллатнинг тақдири нималарда намоён бўлади, бўлиши керак?

Сўроққа жавоблар турлича бўлиши табиий. Бизнингча, ўша инсон, жамоа, миллат ўзига тегишли моддий ва ақлий бойликка ростмана эгалик қилишида! Ўттиз бир йиллик мустақил тараққиётимиз, айниқса, унинг йигирма беш ва олти йиллик икки босқичининг таҳлили шундай хулоса қилишимизга ундамоқда. Янада чуқурлашсак, ўзликни англаш, ютуқ ва камчиликларни холис баҳолаш, муаммоларнинг энг оқилона ечимини топиш йўлидаги ёпиқ эшикларнинг калити худди шу омил билан боғлиқдир, деб ишонамиз.

1991 йили биз бош сиёсий мақсадимизга эришдик – давлат мустақиллигимизни тикладик. Бу ишни юртимизда эркин, фаровон ва илғор ҳаёт қуриш учун қилдик. Шу билан бирга, бундай турмушни эгалик туйғуси бор озод шахсларгина барпо этиши мумкин ва кераклигига беписанд бўлдик...

Қарамлик занжирлари узиб ташлангач ҳам, давлат истаган пайтида хоҳлаганини қилиб турса – деҳқондан ер, етиштирган ҳосилини, ишбилармондан корхонасию банкдаги пулини тортиб олса, фуқаросининг уй-жойини бузса, пахта даласига ҳайдаса, пешона териси билан топган пенсиясидан уриб қолса, касалини тузатиш, боласини ўқитишга имкон бермаса, иш ўрни яратмаса, халқ бойлиги саналмиш олтин-у хориж валюта, ташқарига кетаётган бойликларининг ҳисобини бермаса, ўзини четга чиқармаса, пойтахтига киритмаса, солиғини ундирсаю йўлини тузатмаса, эътиқод қилишига ғашлик кўрсатса, истаган кишисини қамаса, ташаббус кўрсатган, ўз фикрини билдирганни жазоласа, яхшиларни ёмоннинг қўлига топшириб қўйса..., бир сўз билан айтганда, душманнинг ёки қулдорнинг ишини қилса, ким ҳам уни меники дейди, унга талпинади, меҳр қўяди?!

Оқибатда совет даврининг “бу – давлатники, бу эса – меники” олтин қоидаси ишлашда давом этаверган: давлат маблағларини талон-тарож этиш, ишлаб чиқариш, қурилишларни ўлда-жўлда қилиш, ашёларни ўғирлаш, деҳқончиликда қўшиб ёзиш, ёқилғи, ўғитни сотиб юбориш, ерни аёвсиз “зўрлаш”, таълим ва соғлиқни сақлашда порахўрлик, илм-фанда кўзбўямачилик, динда мунофиқлик, тўй-ҳашамларда ким ўзарлик ва исрофгарчилик, адабиёт ва санъатда истеъдодсизлик, йиғилишларда қарсакбозлик, ахборот маконида ура-урачилик авж олди, гуркиради, кўникмага айланди. Халқ ўзи манба бўлган ҳокимият – давлатни ҳеч қанақисига аямай қўйди! Давлатга қарши қилиб келинган аччиқлик, миллатимиз ва юртимиз рўшнолигига қанчалар қимматга тушганини чамалашга ҳатто қўрқасан киши!

Шу ерда, юз йил шу йўсин ва муҳитда яшаб, тўрт-беш авлод алмашувидан ўтган омма онгига юрт ва давлат эгалиги ҳиссини сингдириш жараёни қанчалар оғир кечишини бир тасаввур қилиб кўрайлик! Шу нуқтаи назардан фикрлаганда, миллий етакчимиз Шавкат Мирзиёев 2016 йил кузида ўртага ташлаган илк ва биронтамизнинг хаёлимизда ҳам бўлмаган — бундан буён одамлар давлатнинг эмас, балки давлат одамларнинг хизматида бўлиши ғоясининг ўзагида аслида эгалик туйғуси омилини юзага чиқариш истаги ётгани аёнлашади-қолади. Негаки бу юрт, давлат меники, уни мен тузаман, назорат қиламан, унга бошдан-оёқ, икир-чикиригача мен жавобгарман қараши бор фуқарогина уни асрайди, қўриқлайди, керак бўлса, унинг учун жонини беради. Шундай туйғуси бор ёки унга интилган миллат, ўз худбинлигини эгалик ва дахлдорликка йўғрита олган одамларгина каттадан-катта, заурурдан-зарур ишларга қодир бўлади, ҳар қандай қийинчиликларга чидаб беради!

Инсонга хос бир янглишиш бор: кўпинча масаланинг ташига маҳлиё бўлиб, унинг ичидаги мазмун ва муддаони эсдан чиқариб қўяди ёки ҳатто билмайди ҳам. Эндиликда оғиздан тушмас “демократия” халқ ҳокимиятини англатиши маълум. Бироқ муайян бир замон ва жамиятда унга эришиш йўлларини ҳар ким ҳам кўрсатиб, тушунтириб беролмайди. Мазкур ўта зарур ва оғир иш эпланмас экан, кўпчиликни кўзланган мақсад сари етаклаш қийин ёки бутунлай самарасиз бўлиб қолаверади.

Шу маънода, Президентимизнинг давлат халқ хизматида бўлишига оид сиёсатининг мағзи ҳам уч минг йил яккаҳукмдорлик негизида фаолият кўрсатиб келган ўзбек давлатчилиги учун бутунлай янгилик ўлароқ чинакам демократияни қарор топтириш билан боғлиқдир, десак адашмаймиз. Ўтган қисқа йиллар ичида бу борада эришилган, тарихий деб баҳолашга муносиб марраларнинг қўлга киритилишини ҳам мазкур хулоса орқали тушунтирган бўлардик.

Халқ қабулхоналари тизимининг яратилиши, вакиллик идоралари фаолиятининг давлат ҳокимияти тақсимоти талабларига кўра юритила бошланиши, айниқса, ижро ҳокимиятининг Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашлар олдидаги ҳисобдорлигининг йўлга қўйилиши, сиёсий партияларнинг нисбатан жонланиши ва айроланиши, куч ишлатар тузилмаларнинг салкам бир асрлик зўравонлик табиатининг бир юз саксон даражага ўзгартирилиши, давлат ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва ахборот олиш эркинлигини таъминлаш сингари омилларнинг сиёсий ҳаётимизга кириб келибгина қолмай, мажбурийлик касб этиб бораётганининг қимматини тушунган тушунади, тушунмаган эса йўқ. 

Негаки давлатчилик ва миллиятчилигимиз учун ҳаёт-мамот масаласи бўлмиш мазкур жараён ўз-ўзидан ва осонликча кечаётгани йўқ. Эскича қараш тарафдорларининг силласи ҳали ҳам қуриб бўлмаганидан ташқари, янгича шароитдан худбин манфаатлари йўлида фойдаланишга чоғланиб турганлар ҳам борлигини очиқ айтишимиз шарт. Фақат ва фақат миллий етакчимиз Шавкат Мирзиёвнинг қатъий иродаси, мустаҳкам сабри, синмас эътиқоди ва кўзланган мақсадга эришишга бўлган қаттиқ ишончи ҳамда тегишли моддий ва маънавий пойдеворнинг яратиб келинаётгани ўлароқ ҳар қандай жамият учун ўта қалтис саналмиш ушбу жараён ортиқча тало-тўпларсиз кечмоқда. 

Энг муҳими, шу тариқа – сезилган-сезилмаган равишда, сиёсий воқелигимиз учун эгалик туйғуси тарбияланиб бормоқда. Буни ой бошида “Қорақалпоғистон омили” орқали Янги Ўзбекистонни силкитишга бўлган уринишлар таҳлили ўлароқ туғилган бош хулоса ҳам исботлади-қўйди: дунёқараши, ижтимоий қатлами, билим даражаси, яшаш ери, ёши ва жинсидан қатъий назар мутлақ кўпчилик давлатимиз ва юртимиз бўлинмаслиги, халқимиз тарқалмаслигини қўллаб чиқди! Яъни Ўзбекистоннинг эгаси бор ва бу унинг ўттиз беш миллионлик халқидир!

Сўнгги икки йилда турмушимизда содир бўлган уч тарихий воқеа – деҳқончиликка мўлжалланмаган ер майдонларини хусусийлаштириш, электрон кимошди савдосида сотиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли ер майдонлари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда, бозор баҳосида қоплаб беришнинг қонунийлаштириб қўйилиши эгалик туйғусини тарбиялаш ва унинг моддий негизини мустаҳкамлашда тенгсиз аҳамиятга эга, деб ишонамиз.

Юз йил олдин совет ҳокимияти ота-боболаримиз хусусий мулки бўлган ерларни зўровонлик билан тортиб олгани билан боғлиқ фожиа ва унинг кейинги узоқ йиллардаги оқибатлари инобатга олинса, Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилган ушбу ўзгаришлар чиндан ҳам тарихий бўлди. Негаки орадан бир аср ўтиб тарихий адолат тикланди: одамларимизда ерга нисбатан мулк ҳуқуқи – эгалик туйғусининг қонуний асоси яратилди. Ўтмишда ота-боболаримизнинг босқинчиларга қарши курашларда ҳар бир қарич ер учун жон олиб, жон берганида мазкур омилнинг ҳам ўз ўрни бўлганига шубҳа йўқ.

Ўқ илдизи колхозлар-у “гулаг”ларга бориб тақаладиган мажбурий меҳнатдан қутулганимиз, давлат томонидан пахта ва ғалла харид нархларини қатъий белгилаш амалиёти бутунлай бекор қилингани инсоннинг ўз меҳнати ва унинг маҳсулига бўлган эгалик туйғусини қанчалар парваришлашини тасаввур қилиб кўрайлик!

Бир ойча бурун институтимизнинг ўн беш чоғлиқ ёш олимлари билан Туркияга қилинган илмий сафар пайтида шахсан гувоҳи бўлинган воқеа 2017 йили миллий пулимизнинг халқаро пул бозоридаги мавқеининг ўрнатилиши қоракўзларимиз учун қанчалар катта аҳамият касб этганини исботлади-қўйди: ҳар ким ўз ҳолига кўра сўм (!) “солиб” олиб кетган visa card орқали ушбу мамлакатда ҳар қандай тўлов ҳеч бир гап-сўзсиз амалга оширилди. Бунинг эгалик туйғусига қандай алоқаси бор? Турклар тегишли маблағни лирада ечиб олди, биз эса сўм – ўз пулимизда тўладик. Ўзгаларнинг ақчасига боғланганликдан қутулдик, ўз пулимизнинг ҳақиқий эгаси бўлдик! 

Инсон ўз фикри, мустақил дунёқарашига эга бўлиши борасида кўп гапирамиз. Бироқ ростмана ва замонавий билимларсиз бундай мустақил фикрдан шахс ва жамиятга не фойда? Шу маънода, қандайдир икки-уч йилда амалга оширилган яна бир тарихий иш – таълим тизимида бошланган туб ўзгаришларнинг қиммати вақт ўтгани сайин аёнлашиб бораверишига қаттиқ ишонамиз. Миллий етакчимизнинг “нажот – билим”да чақириқлари узоқ йиллар “замон – зўрники” бўлиб келган жамият дунёқараши ва борлиғига қанчалар кучли таъсир кўрсатгани ва кўрсатаётганини ҳали кўп тан оламиз. Негаки энди бола-чақаларимиз тақдири – миллатимиз ва давлатимиз келажаги “тест” ортида турган “шайтонлар”га эмас, балки фарзандларимизнинг қанчалар ҳаққоний билим эгалари бўлиши миллий дунёқарашмизга боғлиқ бўлиб бормоқда! 

Давлатимиз бошлиғи илк кунлардан олға суриб келаётган ғоялардан яна бири биз ҳали ўз устимизда кўп ишлашимиз, тинмай изланишимиз ва ўрганишимиз лозимлиги билан боғлиқдир. Ушбу жараённи эса замонавий ва миллий илм-фан тизимисиз тасаввур қилиб ҳам, бошқариб ҳам бўлмаслиги аён. Афсуски, мустақиллик йилларида бу борада олиб борилган ғайриилмий ва ғайримиллий сиёсат оқибатида илм-фан соҳаси истеъдодлар ва фидойилардан ташқари, юмшоқроқ қилиб айтганда, бошқа йўналишларда омади чопмаган тасодифий одамларнинг ҳам паноҳига айланиб қолганини очиқ айтишимиз лозим. Сўнгги йилларда илм-фанга бўлган алоҳида диққат-эътибор, ниҳоят, бу борада давлат сиёсатининг пайдо бўлиши, айниқса, илмий ходимлар ойлигининг уч марта оширилиб, эркин ижод қилиш, халқаро ҳамкорликни бемалол йўлга қўйиш имкони туғдириб берилгани натижасида иқтидорли ёшларнинг илмий фаолиятга интилиши яққол сезилмоқда. Бошқача айтганда, жуда катта қийинчиликлар билан бўлса-да, мустамлака замони ва евромарказлашув “илмий ёндашувлари” ва таъсирларидан қутилиш йўлидан бораётган илм-фанимизнинг ҳам ўз эгалари майдонга чиқмоқдалар.

Янги Ўзбекистон боғида яратилиб, халқимиз, айниқса, ёш авлод ҳамда энг олий даражадаги хорижий меҳмонлар зиёратгоҳига айлантирилган Мустақиллик монументи Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 3000 йиллик миллий давлатчилигимизга қўйилган ўзига хос ёдгорлик бўлганини алоҳида урғулаган бўлардик. Мустамлака давримиз ва кейинги чорак асрни қўшганда, юз эллик йил буюк ўтмишимиз, жумладан, Биринчи ва Иккинчи Уйғониш босқичларимиз талон-тарож қилингани, топталгани ва камситилгани, ҳатто энди ҳам шу мақсаддаги айрим чиранишлар борлиги кўзда тутилса, ушбу воқеанинг давлатчилигимиз ва миллиятчилигимиздаги тенгсиз аҳамияти ойдинлашади-қўяди: 1991 йили давлат мустақиллигимизни тиклаган бўлсак, 2021 йили 3000 йиллик миллий давлатчилик маданиятига эгалигимиз – биз ўзбеклар тарих майдонида кеча пайдо бўлмаган миллат эканимизни муҳрлаб қўйдик. Давлатимиз раҳбарининг сўзлари билан айтганда, битта миллат, битта давлат бўлдик!

Шу ўринда, яна бир ўта муҳим масалага диққатни қаратган бўлардик. Минг йиллар ичра кўпинча жаҳон сиёсий, иқтисодий, илмий-маданий маркази бўлиб келган ўзбек давлати ушбу мақомга минтақалар, халқларни бирлаштириш орқали эришганини уқдириш пайти келди, деб ўйлаймиз. Мураккаблашиб бораётган бу дунёда қадимги Турон, Туркистон – Марказий Осиё доирасидаги ҳамжиҳатликни таъминлаш, Жанубий Осиё билан табиий ва тарихий боғлиқликларимизни тиклаш, Ўрта ва Яқин Шарққа нисбатан оқилона сиёсат, Шарқий Осиё, Европа, Америкага қаратилган салмоқли муносабат Янги Ўзбекистон босқичи ташқи сиёсатида ҳам азалий қадриятлардан куч олаётган ўз қараш ва асосларимизга эга бўлганимиздан далолатдир, албатта. 

Ота-боболаримиз муқаддас дини бўлмиш мусулмончилик барқарорлиги ва равнақида устунлик эътиқод эркинлиги ва илмга берилиши ҳар қандай жамият учун ўта зарур ушбу соҳанинг ҳам донишманд эгаси оёққа турганини кўрсатмоқда.

Сўнгги йилларда маданий турмушимизда юз берган кўплаб ижобий ўзгаришлар орасида тарихий-маданий ёдгорликларимизни оғизда эмас, амалда асраш тизимининг йўлга қўйилгани, Бахшичилик санъати маркази,  Ўзбек миллий мақом санъати маркази, “Ўзбек мақоми тарихи ва назарияси” кафедраси ташкил этилгани ҳамда педагогик олий мусиқий таълим йўналишида мақом санъатини махсус фан сифатида ўқитиш белгиланганини алоҳида урғулаган бўлардик. Негаки, ниҳоят, маданий ва маънавий борлиғимизнинг илдизларини ўз қўлимизга олдик, ўзимизни уларнинг ҳақиқий эгалари ўлароқ тута бошладик.

Эркинлик – улуғ ва тенгсиз бойлик! Бу ҳақда айтилган, ёзилганлар жуда кўп ва хилма-хилдир. Улар орасида тез-тез қўлланадигани ва таъсирлиси Мусо пайғамбарнинг ўз қавмини қирқ йил сарсон-саргардонликда олиб юриб, қуллик руҳиятидан бутунлай халос қилгани билан боғлиқ ривоятдир. Хом сут эмган банда ўзимиз ҳам ундан илҳомланган пайтларимиз бўлган. Бироқ доно, тўзимли ва шафқатсиз ўқитувчи – турмуш тажрибаси бошқа муҳимроқ қоида ҳам борлигини кўрсатмоқда. У ҳам бўлса, инсон шахс ва омма миллат бўлиши учун қуруқ, ўшанда ҳам кўпроқ қоғоздаю ривоятлардаги эркинликнинг ўзи етарли эмас экан. Бунинг учун ўз ғоялари, мафкураси, қадриятлари, моддий ва ақлий мулкларига бўлган ҳаққоний эгалик туйғуси ўта-ўта зарур экан. 3000 йилик давлатчилик ривожимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тарихий хизмати ҳам аслида ушбу туйғуни ҳар бир авлод онгига сингдириш орқали янги Ўзбекистоннинг ҳеч қачон енгилмас эгаларини етиштириш, юрт қайғусида яшаш ва ишлашга қодир миллатни тарбиялашдан иборатдир, деб ишонамиз.

Азамат ЗИЁ,

Тарих институти директори,

тарих фанлари доктори, профессор

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эгалик туйғуси — юрт ва миллат қайғуси