ЕЧЛ: илк учрашувларда кучлилар ўз сўзини айтди
Абдуқодир Ҳусанов Европа чемпионлар лигасидаги янги мавсумни ғалаба билан бошлади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси «Манчестер Сити»нинг «Порту»га қарши сафар учрашувида иккинчи бўлим бошида майдонга тушди.
Футбол бўйича Европа чемпионлар лигаси умумий босқичининг илк туридан ўрин олган олтита учрашув ўз якунига етди ва бугун яна олтита баҳс ўтказилади.
Дастлабки учрашувлар орасида мамлакатимиз футбол ихлосмандлари учун «Порту» — «Манчестер Сити» клублари тўқнашуви алоҳида эътиборни тортгани шубҳасиз. Португалияда кечган баҳсда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса-да, танаффусдан сўнг «Манчестер Сити» ҳужумда фаолликни оширди. 47-дақиқада Эрлинг Холанд мезбонлар дарвозасини ишғол этиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Ўйин якунига яқин эса норвегиялик ҳужумчи яна бир бор гол уриб, «шаҳарликлар»нинг ғалабасини мустаҳкамлади — 2:0.
Қувонарлиси, «Манчестер Сити» сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов ҳам майдонга тушди. Ҳимоячи 48-дақиқада Йошко Гвардиол ўрнига заҳирадан ўйинга қўшилди. Унинг учрашувдаги ҳаракатлари «Sofascore» томонидан 6,8 баллга баҳоланди.

Қолган учрашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди:
«АЕК Афина» — «ЛАСК» — 1:0
«Брюгге» — «Астон Вилла» — 2:3
«Лилль» — «Бетис» — 2:3
«Реал Мадрид» — «Интер» — 2:1
«Боруссия Дортмунд» — «Вильярреал» — 3:2.
ЕЧЛ умумий босқичининг 9 сентябрь куниги баҳсларида «Штутгарт» — «Викинг», «Барселона» — «Фейеноорд», «Ливерпуль» — «Атлетико Мадрид», «ПСЖ» — «Слован», «Спортинг» — «Галатасарой» ҳамда «Наполи» — «Арсенал» жамоалари ўзаро куч синашади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА