Эҳтиёжманд оилаларга эҳсонлар тарқатилди
Андижон шаҳридаги эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, арафалик эҳсонлари тарқатилди.
Андижон шаҳридаги эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, арафалик эҳсонлари тарқатилди.
Президентимизнинг жорий йил 24 июлдаги “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Қурбон ҳайити байрамини юқори кўтаринкилик билан ўтказиш мақсадида “Саховат ва кўмак” ҳаракати доирасида Андижон шаҳридаги 2 минг 800 та эҳтиёжманд оилага жонлиқ сўйилиб, арафалик эҳсонлари тарқатилди.

Андижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров раҳбарлигида бир гуруҳ мутасаддилар қатор хонадонларда бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олди. Кўплаб оилаларга байрам совғалари, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Бу эътибордан кўплаб юртдошларимизнинг кўнгли тоғдай кўтарилди.

– Пандемия туфайли турмушда анча қийналиб қолдик, – дейди Андижон шаҳридаги “Андижон” маҳалласида яшовчи Дилдорахон Каримжонова. – Шукр, мана шундай шароитда давлатимиз бизни ўз ҳолимизга ташлаб қўйгани йўқ. Бир неча бор “Саховат ва кўмак” марказидан ёрдам олдик. Мана Курбон ҳайити арафасида шаҳар ҳокими шахсан ўзи хонадонимизга йўқлаб келди. Бундан жуда хурсанд бўлдик.
Қурбон ҳайити муносабати билан хайру саховат, меҳр-оқибат, инсонпарварликни мужассам этган бу каби хайрли тадбирлар Андижон вилоятининг барча туман ва шаҳарларида бўлиб ўтмоқда.