Эҳтиёт бўлинг болалар!
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Қизилтепа тумани ўқув спорт-техника клуби томонидан “Турнача” болалар боғчасида йўл ҳаракати қоидалари бўйича “Йўл қоидаси – умр фойдаси” мавзусида тарғибот тушунтириш тадбири ўтказилди.
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Қизилтепа тумани ўқув спорт-техника клуби томонидан “Турнача” болалар боғчасида йўл ҳаракати қоидалари бўйича “Йўл қоидаси – умр фойдаси” мавзусида тарғибот тушунтириш тадбири ўтказилди.
Қизилтепа туман ўқув спорт-техника клуби ўқитувчиси И.Жумаев мамлакатимизда йўлларда ҳаракатланаётганларнинг асосий қисмини ёшлар ташкил этишини, аксар мактаблар ва боғчалар эса бевосита йўл ёқасида жойлашганини таъкидлаб, болажонларга йўлларда светофорлар ўрнатилганлиги ва пиёдалар ҳаракатланиш чизиғи (зебра)да ҳаракатланиш тартиби тўғрисида тушунча берди.
– Олдинлари пиёдалар йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганда фақат оғзаки огоҳлантирилар эди, 2019 йилдан бошлаб пиёдаларга нисбатан ҳам жарималар қўлланила бошланди. Агар пиёда қоидани бузса албатта жаримага тортилади ва бу ҳолат болажонларнинг ота-онасига нисбатан қўлланилади. Сиз эса болалар ота-онангизга ва албатта оилангиз бюджетига зарар етказувчи ҳар қандай салбий ҳолатларга олиб келувчи қоидабузарликларга йўл қўймаслигингиз керак ва келажакда қонунларга амал қилувчи тартибли, баркамол инсон бўлиб етишишингиз тарафдоримиз, – деди тадбирга сўзга чиққан Қизилтепа тумани ўқув спорт-техника клуби ўқитувчиси Э.Холиқов.
Тадбирда мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, Президентимиз томонидан берилаётган кенг имтиёзларнинг барчаси ёшларни билимли, илмли, маънавий етук инсонлар бўлиб етишишларига қаратилганлиги алоҳида таъкидланди. Боғча ҳудудида йўл ҳаракати қоидалари бурчаги ташкил этилиб, тарғибот-ташвиқот воситалари билан жиҳозланди.


К.ҲАСАНОВ,
“Ватанпарвар” ташкилоти
Қизилтепа туман ўқув спорт техника
клуби бошлиғи