Болгария пойтахти София шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида жамоавий аралаш баҳслар ташкил этилди.

Унда полвонларимиз финалга қадар ўтган беллашувларда Франция, Қозоғистон ва Мўғулистон терма жамоаларини таслим этди ва сўнгги ҳал қилувчи финал босқичида дзюдо ватани бўлган Япония термасига қарши баҳс олиб борди. Афсуски, мазкур баҳсда Ўзбекистон терма жамоасига бироз омад етишмади. Бунинг натижасида имкониятни бой бериб қўйган дзюдочиларимиз кумуш медал билан тақдирланди.  

Маълумот ўрнида: Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари яккалик беллашувларида 5 та олтин ва 2 та бронза медали билан 71 давлат орасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Аралаш жамоавий беллашувларда жаҳон вице-чемпионига айланди.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдочиларимиз жамоавий баҳсларда вице-чемпион бўлди