Дзюдочиларимиз Австрияга йўл олди
Куни кеча Тошкентда ўтган “Катта дубулға“ турнирида муваффақиятга эришган дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар аъзоси Австриянинг Линц шаҳрида 52 та давлатнинг 430 нафардан зиёд спортчилари иштирокида ўтадиган Гран-При туркумидаги халқаро турнирда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.
Бугун, 5 март куни эрта тонгда мазкур нуфузли мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон спорт делегацияси Австрияга йўл олди. Австрия татамиларида кечадиган шиддатли беллашувларда "Париж-2024" Олимпиадаси совриндори, жаҳон чемпиони Музаффарбек Тўрабоев, маҳоратли дзюдочиларимиз Дилшодбек Баратов, Муроджон Йўлдошев, Шоҳруҳхон Бахтиёров, Мардон Равшанов, Ирисхон Қурбонбоева, Лазиза Ҳайдарова ғолиблик учун кураш олиб боради.


Беллашувлар 7-9 март кунлари бўлиб ўтади.
Т.Рўзиев, ЎзА