Мамлакатимиз дзюдочиларини ўтаётган йилнинг икки ярим ойи давомида ҳамда 2026 йилда нуфузли турнирлар, комплекс спорт мусобақалари кутиб турибди.

Айнан ушбу халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришиш орқали “Лос-Анжелес-2028” олимпиадасига муносиб тайёргарлик кўришда ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинлари билан биргаликда режаларни белгилаб олиш, таҳлил этиш муҳим омил саналади.

Ўзбекистон дзюдо федерациясида ўсмирлар, ёшлар ва катталар бўйича терма жамоаларнинг мураббийлар штаби аъзолари билан ўтказилган йиғилишда мазкур масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

Дзюдо бўйича мамлакат терма жамоаси мураббийлар штаби аъзолари Алексей Будолин, Аурелиан-Чиприан Флис, Андрей Штурбабин кутилаётган мусобақалар, 2026 йилги турнирлар, ўйинлар, машғулотлар юзасидан ўз режаларини тақдим этди.

Йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Комилов 2025 йилнинг қолган қисми ҳамда келгуси йилги мусобақалар хусусида тўхталиб, шу кунларда ёш дзюдочиларимиз Баҳрайн давлати мезбонлик қилаётган ёшлар Осиё ўйинларида муносиб натижаларга эришиши, катталар терма жамоамизнинг ноябрь ойида Саудия Арабистонида ўтказиладиган “Ислом бирдамлиги” ўйинларида ўз маҳоратини намойиш этиши келгуси ғалабаларга пойдевор бўлишини, бунда мураббийларнинг техник ва тактик маҳорати муҳимлигини билдириб ўтди.

Шунингдек, бу йил ва келгуси йили Халқаро дзюдо федерацияси тизимида рейтинг очколар тақдим этадиган турнирлар, ёшлар ўртасидаги Осиё кубогида қатнашиш масалалари хусусида фикр-мулоҳазалар, таклифлар илгари сурилди. 2026 йилнинг асосий мусобақаси — Японияда бўладиган ёзги Осиё ўйинларида ўзбек дзюдосининг қудратини намойиш этиш асосий вазифа эканлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида тақдим этилган режаларга баҳо берилди. Келгусидаги ишларнинг устувор йўналишлари қайд этилди ва янги ғалабалар йўлида тизимли ёндашув, юқори интизом ва ягона жамоавий ҳамжиҳатлик зарурлиги юзасидан таклифлар билдирилди.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдо: устувор йўналишлар белгиланди