Яна икки кундан сўнг пойтахтимиз Тошкентда дунёнинг энг кучли дзюдочилари иштирокидаги “Катта Дубулға" турнири бошланади.

Халқаро дзюдо федерацияси тақвимидан жой олган энг нуфузли мусобақада 23 та давлатнинг 246 нафар маҳоратли дзюдочилари ғолиблик учун кураш олиб бориш учун талабномаларни тақдим этган.

Умумий мукофот жамғармаси 154 минг евродан иборат мазкур турнир жорий йилдан эътиборан “OTP Group Tashkent Grand Slam” деб аталиши белгиланди.

Тошкентда кечадиган нуфузли мусобақада мамлакатимиз шарафини 56 нафар спортчи ҳимоя қилади.

Куни кеча Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби "Юнусобод" спорт мажмуасида ўтказиладиган уч кунлик турнирда юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи таркибни эълон қилди.

Халқаро турнирнинг ҳар бир вазнида 4 нафардан дзюдочимиз баҳсларга киришади. Тошкент татамиларидаги беллашувларда маҳоратли спортчиларимиз Давлат Бобонов (жароҳат), Музаффарбек Тўрабоев, Диёра Келдиёрова сингари етакчи дзюдочиларимиз иштирок этмайди.

Тошкентда ўтадиган халқаро турнирда иштирок этиш учун бир қатор давлатнинг терма жамоалари пойтахтимизга етиб келди. Улар орасида Франция, Япония терма жамоалари аллақачон мусобақа олди машғулотларни пойтахтимизда ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “OTP Group Tashkent Grand Slam”  турнири 28 февраль - 2 март кунлари бўлиб ўтади.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдо: Тошкент татамиси шиддатли беллашувлар остонасида