Дзюдо: Бухорода ёш чемпионлар сараланмоқда
Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, бугун Бухоро олимпия захиралари коллежи спорт мажмуасида 2008-2009 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда барча вилоятлардан келган 800 нафардан зиёд ёш спортчилар иштирок этаётган мазкур мусобақа 3 кун давом этади.
Айнан 11-12 ёшли спортчилар орасидан сараланган чемпионлар келгусида дзюдо бўйича мамлакат терма жамоаларининг захирасини ташкил қилиши боис беллашувларга ота-оналар, мураббийлар ва мутахассислар томонидан қизиқиш жуда юқори.
Ўзбекистон чемпионати 4 июль куни якунланади.
Т. РЎЗИЕВ