Уруш бошланганида Водил қишлоғидан меҳнатда тобланган сара йигитлар биринчилардан бўлиб жангга отландилар. Улар орасида бир оиладан учовлон Мирзакамол, Исломжон ва Хотамтойлар бор эди. Ўшанда энди ўн беш ёшга тўлиб, мўйлаби сабза урган оиланинг кичиги Орифжон ҳам ҳарбий комиссариятга борди.

–Акамлар билан мен ҳам кетаман, - деди у. Аммо уни қўйишмади. Уруш эса тугамас эди. 1943 йил кузида Орифжон кўнгилли бўлиб фронтга жўнади.  

–Акаларим учун ўч оламан, - дерди у ғазабини яшира олмай.  

Ҳа, уч ака-ука урушнинг дастлабки кунларидан жангга кириб қахрамонларча ҳалок бўлганлари ҳақидаги “қора хат” уни ларзага солганди.  

–Собир Раҳимов двизиясига олишди, мени, – дея эслайди Орифжон ота. –Кетиш арафасида бир ойгина Қўқонда танк бошқаришга ўргатишди. То уруш тугагунча танкда жанг қилдим. Фашист газандалар устидан ғалаба қозонилгач Берлинга байроқ тикилди. Немислар пойтахти кўчаларидан танкда мардонавор ўтганлар сафида бўлдим.  

Орифжон ота урушдан қайтгач хўжаликдаги биринчи тракторни бошқара бошлади. Уни лавозимларга таклиф этишди, лекин тракторидан 40 йилгача айрилмади.  

– Фарғона–Водил оралиғидаги қир-адирлар ўрнида боғ яратдик, - дейди фахр билан отахон.  

Орифжон Мўминов номи, у кўрсатган қаҳрамонликлар бир неча китобларга кирган.  

– Мен давлатимиз, президентимиздан бениҳоя хурсандманд. Бизга ҳамиша меҳрибонлик кўрсатади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев билан учрашувим эса бир умрлик қувончли хотира бўлди.  

Ҳа, уруш иштирокчилари ардоқда. Давлатимиз Орифжон отани оиласи билан ҳажга ҳам юборди.  

Тиниб-тинчимас отахон ўз ҳовлисида малиназор яратган. Энди унинг ишларини набиралари давом эттирмоқда.  

Юз ёшни қаршилаган Орифжон Мўминов оила аъзолари, невара-чеваралари, эл-юрт иззатида.  

–Ўзбекистонимиз гуллаб-яшнасин, халқимиз тинч, давлатимиз раҳбари омон бўлсинлар, - дея дуо қилади Орифжон ота.

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/Jk0jkjeCXhU" title="DUOLARI IJOBAT OTAXON" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео), Иброҳим Душанов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дуолари ижобат отахон (+видео)