Маълумки, атмосфера ифлосланиши замонамизнинг энг долзарб масалаларидан бирига айланган. Мутахассислар айни муаммо ҳар йили етти миллион киши ҳаётдан эрта кўз юмишига сабаб бўлишини тахмин қилмоқда. Ҳозир дунё бўйлаб ҳар 10 кишидан тўққиз нафари кир ҳаводан нафас олаётгани астма, юрак касалликлари ва ўпка саратони хавфини кескин оширади.

Табиийки, ҳаво ифлосланиши ҳолати шаҳарлар учун хос. Ушбу хатарни англаган ҳолда, дунёнинг бир неча йирик шаҳри ва муниципалитети ҳавони бузувчи моддаларга қарши кураш чораларини кўрмоқда.

ЎзА мухбири ҳаво сифатини яхшилаш борасида дунё миқёсида олиб борилаётган ишларни қиёслаш мақсадида мавзуни турли қитъалардаги бир неча йирик шаҳарлар мисолида ўрганишга ҳаракат қилди.

Богота (Колумбия)

Богота ҳаво ифлослигини камайтириш бўйича Лотин Aмерикасида етакчилардан бири ҳисобланади. Шаҳар жамоат транспорти тармоғини электрлаштирмоқда. Метрони тўлиқ электр тизимига ўтказиш мақсад қилинган. Бу 2024 йил якунига келиб, ҳаво кирлигини 10 фоиз камайтириш бўйича кенг кўламли режанинг бир қисми. Ҳукумат айни йўналишда самарадорликни ошириш учун оммавий равишда велосипед ёрдамида ҳаракатланишга ўтиш жуда муҳимлигини таъкидламоқда.

Дарвоқе, ҳаво ифлосланиши асосан транспорт билан боғлиқ бўлсад-а, минтақа ва қўшни мамлакатларда тез-тез юз берадиган ўрмон ёнғинлари ҳам вазиятга жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Варшава (Польша)

Польшада Европа Иттифоқининг ҳавоси энг ифлос 50 шаҳридан 36 таси жойлашган. Кир иқлим ушбу мамлакатда ҳар йили 47 500 киши дунёдан бевақт ўтишига сабаб бўлмоқда. Варшава 2019 йил C40 тоза ҳаво шаҳарлари декларациясини имзолагандан кейин айни муаммога қарши чора кўра бошлади. Жумладан, тоза ҳаво жамғармаси ва “Bloomberg”  хайрия ташкилоти билан ҳамкорликда “Нафас ол, Варшава!” акцияси ўтказилди. Ҳозир пойтахт бўйлаб 165 ҳаво сенсори ўрнатилган. Европадаги энг йирик ушбу сенсор тармоғи ифлосланиш манбаларини аниқлаш имконини беради. Яъни, тизимдан мансабдор шахслар ҳаво сифати бўйича маълумотлар базасини ишлаб чиқишда фойдаланишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, ташаббус кўмир билан иситишни босқичма-босқич тўхтатиш, 2024 йил якунигача кам эмиссия ҳудудини яратиш ва маҳаллий раҳбарларни илғор тажрибани ўрганишга жалб этиш учун техник ёрдам кўрсатишни ҳам назарда тутган.

Сеул (Жанубий Корея)

Бепоён Сеулда 26 миллион аҳоли истиқомат қилишини ҳисобга олсак, шаҳар ҳаво инқирозига дуч келгани ажабланарли ҳол эмаслигини англаш қийин эмас. Дарҳақиқат, ушбу шаҳар аҳолисининг PM2,5 номли заҳарли заррачаларга ўртача таъсири Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо давлатлар орасида энг кучли. Бу даража ривожланган мамлакатларнинг бошқа йирик шаҳарларидаги аҳволга нисбатан икки баробар юқори. 2020 йил Сеул 2025 йилгача барча – хусусий ва давлат автомобил паркларидаги дизел ёнилғиси билан ишлайдиган машиналар ҳаракати тақиқланишини эълон қилди. Шу билан бирга Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Aтроф-муҳит дастури билан йўлга қўйилган ҳамкорлик ҳаво сифатини яхшилаш бўйича сўнгги 15 йил давомида олинган хулосани ўрганади ва бу сабоқни минтақанинг бошқа шаҳарлари билан бўлишишга кўмаклашади.

Aккра (Гана)

Aккра “BreatheLife” кампаниясига қўшилган Aфрикадаги илк шаҳар сифатида қитъанинг ҳаво кирланишига қарши курашга содиқ қолган шаҳарлари орасида етакчи ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳар йили 28 000 дан зиёд одам нотоза ҳаво таъсирида бевақт вафот этади. Гана пойтахтида ҳавонинг ўртача ифлосланиш даражаси ЖССТ тавсиясидан беш баробар юқори. Аккрада ёпиқ печка соғлиқ учун зарарли эканини таъкидлаш, маҳаллий аҳоли томонидан чиқинди ёқиш амалиётига қарши тушунтириш кампанияси бошланган. Иқлим ва тоза ҳаво коалицияси билан биргаликдаги саъй-ҳаракат янада яшил транспорт, чиқиндини бошқариш ва маиший энергия тизимларига ўтиш саломатлик учун беҳад фойдали экани бутун шаҳар бўйлаб тан олинишини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Бангкок (Таиланд)

Бангкок транспорт тизимининг иқлимга салбий таъсири дунё миқёсида энг кучли экани исботланган. Демак, бу шаҳар доимо кир ҳаво остида яшаши ажабланарли эмас. Ҳаводаги майда зарралар (PM2,5) даражаси хавфли нуқтага етгани сабабли, ҳукумат 2020 йил юзлаб мактабларни ёпишга мажбур бўлди. Табиийки, пойтахт ҳаво ифлосланиши ва карбонат ангидрид кўпайишига қарши курашиш учун қатор ташаббусларни илгари сурди.

2019 йил йўлга қўйилган “Яшил Бангкок-2030” лойиҳаси яшил майдон улушини 10 квадрат метр оширишга қаратилган. Мазкур ташаббус амалга ошса, дарахтлар шаҳар умумий майдонининг 30 фоизини эгаллайди ва асосан, пиёдалар йўлакларини қамраб олади.

Лойиҳанинг биринчи босқичида хусусий транспортга боғлиқликни камайтириш орқали атроф-муҳитни тозалаш мақсадида 11 истироҳат боғи, 15 километр яшил йўлак очиш режалаштирилган.

Мутахассислар таъкидлашича, атмосфера кирланишини камайтириш инсон саломатлигини яхшилашнинг калити сифатида уч томонлама сайёравий инқироз – иқлим ўзгариши, табиий муҳит ва биология хилма-хиллиги йўқолиши, ифлосланиш ва чиқинди кўпайишига қарши кураш самарадорлигини оширади. Aтмосфера ҳавоси ифлосланиши муаммосини ҳал қилиш йўллари бор. Фақат бу амалларни кенг миқёсда амалга ошириш учун бирлашиш, турли соҳа ва даражада ишлаш талаб этилади.

Шамол йўналишини ўзгартира олмасмиз, лекин тартибга солиш ва ижро этиш билан боғлиқ муаммоларга ечим топиш учун бирлаша оламиз. Масалан, инвестиция қишлоқ хўжалиги чиқиндисини қимматбаҳо манбага ёки энергияга айлантириши мумкин. Шу йўл билан очиқ ёниш жараёни камайтирилади. Aтмосфера ифлосланиши моҳиятан трансчегаравий масала. Бинобарин, ушбу муаммога трансчегаравий ечим излаш, мегаполислар, йирик шаҳарлар атрофидаги ҳудудлар ўртасида ҳамкорлик қилиш имкониятини яратиш зарур. Минтақалараро тажриба алмашишга кўмаклашувчи келишувга эришиш учун глобал платформа яратиш лозим.

Aтмосферани кирлантирувчи асосий манбалар

Ҳаво ифлосланиши вулқон отилиши ёки чанг бўрони кўтарилиши каби табиий манбалардан ҳам келиб чиқиши мумкин, аммо дунё аҳолисининг аксари иқлимнинг техноген ифлосланишидан азият чекмоқда. Яъни, инсоният асосий зарарли манбалар – электр энергияси ишлаб чиқариш, транспорт, саноат, уй-жойни иситиш, пишириш, қишлоқ хўжалиги чиқиндисини ёқишдан зиён кўрмоқда.

Шифокорлар таъкидлашича, умуман, ҳаво ифлосланиши саломатлик учун жиддий таҳдид. Айниқса, PM2,5 таъсири хавотирли. Инсон кўзига кўринмайдиган, соч толасидан 40 марта ингичка бу майда зарралар ўпкага чуқур кириб, яллиғланишни келтириб чиқариши, қон томири йўлига кириб олиб, юрак ва мияга зарар етказиши мумкин.

Aтроф-муҳит ифлосланиши юрак касалликлари, саратон ва инсультга узоқ муддат таъсир кўрсатади. Шунингдек, кўз, бурун ва томоқ тирнаш хусусиятига эга, нафас қисилиши, йўтал ва астма хуружи каби саломатлик учун хавфли хасталикларни келтириб чиқаради. Кир ҳаво эрта ўлим даражасини оширибгина қолмай, кундалик турмуш сифатига ҳам таъсир қилади. Барча ёш гуруҳларига таъсир қилади, заиф одамларни энг кўп нишонга олади. Нотоза ҳаводан нафас олиш, ҳатто, ҳомила ривожига ҳам таъсир этиши мумкин.

Ҳаво сифатини яхшилаш учун нима қилиш мумкин?

Ҳавони тозалаш стратегияси маҳаллий шароитга кўра фарқланади. Тўғри, муаммони бартараф этишнинг ҳаммага мос келадиган ягона йўли йўқ, ҳаво сифатини яхшилаш бир неча сектор бўйича комплекс ечим талаб қилади. Шунинг баробаридатоза ҳаводан нафас олишимиз учун ҳаммамиз ҳаракат қила оламиз ва ҳаракат қилишимиз шарт. Бунинг учун ҳар бир инсон ҳавони тозалашга ёрдам берадиган қарорлар қабул қилиши керак. Корхона ва тармоқлар эса бутун қиймат занжири бўйлаб мавжуд жараённи, ишлаб чиқараётган маҳсулотини тартибга келтириши мумкин. Бундан ташқари, шаҳарсозлик, маҳаллий ва марказий ҳукумат қонунчилигини, шу қонунлар ижросини таъминлашда тоза ҳавога устувор аҳамият беришимиз керак.

Оддий инсон муаммони қандай ҳал қилиши мумкин?

Ҳаво ифлосланиши муаммоси тизимли тус олиб, замонавий жамиятнинг иқтисодий жараёнига сингиб кетган. Демак, ишни одамларга ўзлари нафас олаётган ҳавонинг ифлослик даражасини, вазиятга қандай таъсир кўрсата олиши мумкинлигинианглатишдан бошлаш керак. Шунингдек, кўпроқ органик озиқ-овқат танлаш, таом пишириш усулини замонга мослаштириш, саёҳат қилиш, лозим. Бундан ташқари зарурат бўлмаганда шахсий автомобилга ўтирмаслик, кўпроқ жамоат транспортидан фойдаланиш айни муддао. Англаганингиздек, сиртдан қараганда оддий, имконимиз даражасидаги йўллар билан ҳавони ифлослантиришдек глобал муаммони бартараф этишга ҳисса қўша оларканмиз.

Гўзал Сатторова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунёнинг йирик шаҳарлари ҳаво ифлосланишига қарши қандай курашяпти?