Жиззах вилояти Фориш туманида табиати хуш манзара қишлоқлар кўп. Можрум қишлоғи улардан бири. Бу қишлоқда бир неча асрлар билан бўйлашган бир туп сарв – арча дарахти бор.

Давлатимиз мустақилликка эришганидан кейин кўпгина давлатлар, халқаро ташкилотлар Ўзбекистоннинг тарихига, табиатига қизиқиб қолган эди. Ҳатто, БМТ “ПроНуратау” лойиҳасини ишлаб чиқиб, “Нурота” қўриқхонасида сақланаётган эндемик олқорларни асраб қолиш бўйича илмий-амалий тадбирларни ишлаб чиққан эди. 

Германиялик тарихчи-олимларнинг таъкидлашича, ер шаримизда минг йилдан ортиқ ёшга эга бўлган 3 туп арча бор. Уларнинг бири Канадада, иккинчиси Хитойда ва учинчиси Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти Фориш туманида экан. Мамлакатимизда немис олимлари билан ҳамкорликда мазкур арча дарахтининг ёшини аниқлаш бўйича махсус лойиҳа амалга оширилган.

– Ўша лойиҳа бўйича қилинган энг катта иш ана шу арчанинг ёшини аниқлаш бўлиб, бунинг учун Германиядан бир гуруҳ мутахассислар чақирилди, улар олдига сарвнинг ёшини аниқлаш вазифаси қўйилди. Ушбу арча ёшини аниқлаш лойиҳаси ижросида Фориш тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари сифатида мен ҳам иштирок этганман, – дейди журналист Рашид Каримов. – Ушбу дарахт танасининг диаметри тахминан 24 метр, марказий шохларининг айланаси 12 метр, ҳар тарафга тарвақайлаган пастки шохлари вазнининг оғирлиги туфайли ер устида ётади. Сарв дарахти танаси ковакларига 4-5 нафар одам бемалол сиғади. Ўзбекистонлик ва яна бир қанча немис олимлари Можрум қишлоғига келиб фуқаролар, асосан кексалар билан мулоқот қилди, арча тарихи ҳақидаги ривоят ва афсоналар ҳақида сўрашди. Мулоқотлар чоғида можрумликлар арчани Александр Македонский даврида экилгани ҳақида бобо калонларидан эшитиб то бизгача етиб келган ривоят ҳамда афсоналарни сўзлаб берди. 

[gallery-24369]

Дарвоқе, тарихга мурожаат қиладиган бўлсак, Александр Македонскийнинг отаси Филипп II ўлдирилгач, Александр 20 ёшида шоҳ деб эълон қилинади ва отаси ўлимига сабабчи бўлган Фракия қўзғолонини бостиртиради. 

Европадаги муваффақиятли юришларидан сўнг, милоддан аввалги 334 йилда Александр кичик Осиёга ўтиб, форс империяси билан уруш бошлайди ва милоддан аввалги 333 йилда Шоҳ Доро III ни мағлуб этади. Уни ўлдириб, қизига уйланади ва “Осиё қироли” унвонини олади. Шарқий зодагонлар вакилларини атрофига йиғиб, дунёни забт этишга киришади. Ўрта Осиёда жойлашган Бақтрия, Сўғдиёна, Марғиёна каби давлатларни жуда катта қийинчилик билан эгаллайди. Аргеадлар сулоласидан чиққан македониялик подшоҳ Александр Македонский Ўрта Осиёга бостириб кирганда бу ҳудудда яшаётган аҳоли жуда қаттиқ қаршилик кўрсатади. Ана шу жанглардан бирида подшоҳнинг олиймақом саркардаларидан бири ва унинг кўплаб аскарлари айнан ҳозирги Можрум қишлоғи яқинидаги жангда ўлдирилади. 

Македонияда жорий этилган тартиб бўйича зодагон саркардалар ҳалок бўлса, жасади ватанидаги ибодатхонага дафн қилиниши лозим бўлган. Шу сабабли Македонский саркардани вақтинча (унинг қўл остидаги ҳалок бўлган аскарларини ҳам) тоғлар пойига дафн қилиб, ҳар бир қабр атрофига арчалар экиб қўйишни буюради. У саркарда жасадини тўлиқ ғалабага эришгандан кейин ўз юртига олиб кетишни мақсад қилган экан. Ана шу, неча минг йиллик сарв, Нурота бағридаги қабр ёнига экилган арчалардан бири экан.

Немис олимлари арча ёшини аниқлаш бўйича олиб борган изланишлари натижасида сарв 1500 ёшдан ҳам улуғ деган хулосага келган. Шундан сўнг сарв дарахти БМТ муҳофазасига олинди ва энг қадимий 3 та дарахтнинг бири сифатида “Биота” деб номланди.

– Бу арча 2 минг – 2300 ёшда, деб ўйлайман, – дейди  75 ёшлик можрумлик фахрий педагог Жўрабой бобо Раҳимов. – Ота бобокалонларимизнинг тилларидан бизгача етиб келган ҳикояларига кўра, ушбу савр дарахти Александр Македонскийнинг буйруғи билан экилган экан. Агар шундай бўладиган бўлса, шоҳ Македонский милоддан аввалги 356 йилда Аргеадо сулоласида дунёга келган ва милоддан аввалги 323 йилда вафот этган.  Демак ўша давр билан бугунги асримизнинг 2025 йиллини қўшсак, арча тахминан 2300 ёшдалиги маълум бўлади. Отамнинг 12 ёшида яъни 1909 йилда жуда катта сел келиб, каттагина арчазорни олиб кетган. Фақатгина ана шу  бир туп арча  қолган. Ўша селдан сўнг миллоддан аввалги 330-335 йилларда Александр Македонский қўшини томонидан вайрон қилинган Можрум қишлоғи ҳудудидаги қалъа деворлари ҳам очилиб қолган. Эшитишимча, ҳозир қалъа вайроналарида археологик қазилма ишлари бошланар экан. Ана шундан сўнг ушбу арчанинг ёши ҳам аниқ бўлса, керак.  

Айни пайтда ушбу қадимий сарвни минглаб маҳаллий, юзлаб хорижий сайёҳлар кўргани келмоқда ва бу табиат мўжизасини муқаддас дарахт сифатида зиёрат қилмоқда. Табиат ихлосмандларига қулайлик яратиш учун тоғ бағрида меҳмон уйлари қурилиб, йўллар таъмирланмоқда, тунги ёритгичлар ўрнатилмоқда ва кўплаб бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Ана шу лойиҳа ниҳоясига етгач, асрлар билан бўйлашадиган, узоқ тарихни танасида сир сақлаб келаётган ушбу арча жойлашган жой сайёҳлар энг кўп келадиган масканга айланади.

А.Қаюмов, 

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунёдаги энг кекса дарахт Ўзбекистонда эканлигини биласизми?