ЖССТнинг қўрқинчли статистикаси.

2023 йилнинг энг муҳим конференциясидан қандай натижа кутилмоқда?

Статистика нима дейди?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сўровнома ўтказди. Сўровда қатнашган 120 давлатнинг атиги 45 фоизи аҳолиси ичимлик суви билан таъминланишини ўз миллий мақсади, деб билди. Санитария хизматидан қониққанлар атиги 25 фоизни ташкил этди.

Мамлакатларнинг деярли учдан бир қисми ичимлик суви таъминоти, санитария ва гигиена соҳаларида асосий функцияларни бажариш учун етарли инсон ресурсларига эга. 75 фоиздан кўпроқ давлат сув, санитария ва гигиена бўйича режа ва стратегияларни амалга ошириш учун маблағ етишмаслигини билдириб, БМТга мурожаат қилди.

ЖССТ ва “БМТ – сув ресурслари” механизмининг ҳисоботи...

БМТ ахборот хизмати хабарига кўра, юқорида қайд этилган ҳисобот “БМТ Сув конференцияси – 2023” олдидан сув таъминоти, санитария ва гигиена воситаларини универсал таъминлаш муаммоларини кечиктирмасдан  ҳал қилишга бағишланади.

Ҳисобот муаллифларининг фикрича, ушбу йўналишда белгиланган вазифанинг мақсадлари хавф остида, шу боис глобал ва маҳаллий даражада зудлик билан қўшимча чора-тадбирлар кўриш зарур.

Дарвоқе, чора-тадбирлар кўриш хусусида гап очилар экан, муҳим рақамларни кўрсатиш лозим. Шунда балки расмийлар масалага жиддийроқ эътибор беришар...

Тоза ичимлик суви ва канализациядан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришда сезиларли ютуқларга эришилаётганига қарамай, миллиардлаб одамлар, асосан, қишлоқ жойларда ушбу хизматлардан маҳрумлар. Дунё миқёсида ҳар уч нафар фуқародан бири тоза ичимлик сувига зор, ҳар беш кишидан иккитасида совун ва сув билан қўл ювиш воситалари йўқ, 673 миллиондан зиёд одам очиқ дефекация амалиётини давом эттирмоқда.

Фақат кайфиятни тушириш керак эмас, якунда нима бўлишини ҳеч ким билмайди, бироқ бундай инқирозли вазиятдан мувафаққиятли чиқиш мақсадида муҳим ҳаракатлар олиб борилади, олиб бориляпти ҳам.

– Биз шошилинч инқирозга дуч келдик: Хавфсиз ичимлик суви, санитария ва гигиена билан таъминланмаганлик ҳар йили миллионлаб одамлар ҳаётига зомин бўлмоқда. Иқлим ўзгариши туфайли тез-тез учрайдиган, кучли экстремал об-ҳаво ҳодисалари хавфсиз хизматлар кўрсатишга тўсқинлик қилаётгани алоҳида таъкидлайман, – деди ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус.

Халқаро ташкилот раҳбари, шунингдек, ҳукуматлар ва ривожланиш бўйича ҳамкорларни 2030 йилга қадар энг заиф қатламлардан бошлаб барча учун хавфсиз ичимлик суви ва канализациядан фойдаланиш имкониятини ошириш учун инвестицияларни сезиларли даражада оширишга чақирди.

Иқлим ўзгаришининг оқибатлари...

Ҳисобот муаллифларининг аниқлашича, аксарият ҳолларда миллий стратегиялар иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавфларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олмайди. Мамлакатларнинг учдан икки қисми иқлим ўзгаришидан номутаносиб таъсир кўрсатадиган аҳолини ҳимоя қилиш чораларини ишлаб чиқди ва мамлакатларнинг фақат учдан бир қисмигина аллақачон бундай чораларни кўрган.

Дунё режани бажаролмаяпти...

“Дунё 2030 йилга бориб сув ва канализация бўйича Олтинчи Барқарор ривожланиш мақсадига эришишда режадан анча ортда қолаётгани маълум бўлади. Миллиардлаб одамлар юқумли касалликларга чалиниш хавфи остида, айниқса иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлар даври яқинлашяпти, деб қўрқаман”, деб фикр билдирди “БМТ – сув ресурслари” механизми ва Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Жильбер Унгбо.

2023 йилнинг энг муҳим конференцияси ҳақида

Иқлим ўзгариши ва экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг жиддий оқибатлари кўплаб муаммоларни келтириб чиқариши табиийдир. БМТ бу борада инқирозни фақат биргаликда енгиш мумкинлигини таъкидламоқда. Шу маънода, 2023 йил 22-24 март кунлари БМТнинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош қароргоҳида Тожикистон Республикаси ва Нидерландия Қироллиги раислигида бўлиб ўтадиган “БМТ Сув конференцияси – 2023”га катта умидлар боғланмоқда.

Мазкур анжуман 1977 йилда Аргентинанинг Мар-дель-Плата шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги сув конференциясидан кейин биринчи марта ўтказилаётгани эътиборга молик.

50 йил ичида биринчи марта жаҳон ҳамжамияти БМТ орқали тараққиётни кўриб чиқади, етакчилар сув ва канализация ишларини қайта фаоллаштириш бўйича қатъий мажбуриятларни ўз зиммаларига олишади.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ташаббуси билан эълон қилинган “Сув барқарор ривожланиш  учун - 2018-2028” – БМТ халқаро ҳаракат ўн йиллиги доирасида ўтадиган тадбир инсониятнинг зарурий эҳтиёжлари бўлмиш сув ва канализациялар танқислиги, иқлим ўзгариши билан боғлиқ масалалар ва бошқа ечимини топмаган муаммоларга бироз бўлса-да барҳам беришга, дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган хавфларни бартараф этишга хизмат қилади, деб ишонамиз.

“Ховар” ахборот агентлиги берган хабарга кўра, 2022 йил 14 декабрь куни БМТ бош Ассамблеясининг 77-сессиясида Тожикистон Республикаси томонидан тақдим этилган “2025 йил музликларни ҳимоя қилиш халқаро йили” резолюциясини бир овоздан қабул қилган. Бу халқаро кун ва шу билан бирга халқаро йил эълон қилинишига сабаб бўлди.

Ер ва сув номутаносиблиги...

Ушбу механизм ўз номи билан БМТнинг сув таъминоти ва канализация соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиришга асосланган. У сув таъминоти ва канализация масалалари билан шуғулланувчи БМТ тузилмалари ва халқаро ташкилотлардан иборат. Механизмнинг роли – сув ресурслари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда аъзолар ва шериклар ҳаракати бирлигини таъминлаш.

2050 йилга келиб Ернинг беш миллиарддан зиёд аҳолиси сув танқислигини бошдан кечиради. Бу, аввалроқ Жаҳон метеорология ташкилоти томонидан эълон қилинган “Глобал сув ресурслари ҳолати” номли бошқа бир ҳисоботда муҳокама қилинган.

Иқлим, экологик ва ижтимоий ўзгаришлар Ернинг сув ресурсларига таъсирини таҳлил қилиш натижаларига кўра, Жаҳон метеорология ташкилоти ушбу мавзу юзасидан ўзининг илк ҳисоботини эълон қилди. Ҳужжат чучук сув заҳираларининг глобал ҳажми ҳақида тасаввур беради, шунингдек, ер криосферасининг (қор ва муз) заиф ҳолатини кўрсатади.

Ҳисоботда қайд этилишича, ўтган йили дунёнинг катта қисмида одатдагидан қуруқроқ об-ҳаво ҳукм сурган.

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда иқлим ўзгаришининг оқибатлари сув ресурслари орқали тобора кўпроқ сезилмоқда. Қурғоқчилик, экстремал тошқинлар, мавсумий ёғингарчилик ва музликларнинг тез эришига гувоҳ бўляпмиз. Бундай ўзгаришлар жаҳон иқтисодиёти, экотизимлар ва кундалик ҳаётимизнинг деярли барча жабҳаларига кескин таъсир кўрсатиши, афсуски бор гап!

Мақолани Жаҳон метеорология ташкилоти бош котиби, профессор Петтери Тааласнинг фикрлари билан хулосалашни жоиз, деб билдик:

Узоқ йиллик изланишларга қарамай, биз ҳали-ҳанузгача чучук сув ресурсларининг тақсимланиш мантиғини, шунингдек, улар билан содир бўладиган миқдорий ва сифат ўзгаришларини тўлиқ англаб етмаяпмиз.

Бу ёруғ оламда ҳар бир фуқаро, идоралар вакиллари, мутасадди раҳбарлар вазифаларига масъулият билан ёндашсалар, айниқса, дунё ҳамжамияти мақсад йўлида бирлашса, албатта, барча хунук статистикалар устидан ғалаба қозонамиз.

Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ, 

Нозимжон Мардонов

ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунёда сув, канализация муаммоси ва инсонлар ҳаёти