-

ЕИ: Россия билан урушга тайёргарлик кўриш зарур

“Bloomberg” агентлиги хабар беришича, “Европа Иттифоқи Россия билан юзага келиши мумкин бўлган қарама-қаршилик учун ҳарбий салоҳиятини ошириши керак”, деган тузилманинг мудофаа бўйича биринчи Европа комиссари лавозимига номзод Андриус Кубилиус.

Европа Иттифоқи Ўзбекистон, Эрон ва Афғонистоннинг бошқа қўшнилари билан  хавфсизлик келишув тузишни таклиф қилмоқда - Parstoday

Литва Бош вазири лавозимида икки муддат ишлаган Андриус Кубилиус ЕИ “олти-саккиз йил ичида Россия билан ҳарбий тўқнашувга тайёр бўлиши керак”лигини айтган. Сиёсатчи, шунингдек, ЕИни қурол-яроқ ва ўқ-дори ишлаб чиқариш салоҳиятини оширишга чақирди ва снаряд захирасини яратиш ғоясини қўллаб-қувватлади.

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен аввалроқ ЕИни мудофаа иттифоқига айлантириш ниятилигини маълум қилганди.

Ким Чен Ин: Шимолий Кореяга ҳужум ядровий қурол билан қайтарилади

Ким Чен Ын пригрозил ударом за санкции против КНДР — РБК

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея ва АҚШ томонидан куч ишлатилса, КХДР ядро қуроли билан жавоб беришини билдирди. Бу маълумотни “Рейтер” агентлиги Корея марказий телеграф агентлигига таяниб тарқатди.

КХДР етакчиси агар ҳужум содир бўлса, Пхеньян “ҳеч иккиланмасдан” барча мавжуд кучлари, жумладан ядро қуролидан ҳам фойдаланишини таъкидлади.

Эквадорнинг бир неча минтақасида фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Эквадор переведен в режим «внутреннего вооруженного конфликта» на фоне  волны насилия

Эквадор Президенти Даниэль Нобоа тегишли фармон билан жиддий ички тартибсизлик ва қуролли можаролар сабаб мамлакатнинг 24 вилоятидан олтитаси – Гуаяс, Лос-Риос, Манаби, Ореллана, Санта Элена, Эл-Оро музофотлари ҳамда пойтахт Кито минтақасида фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Ушбу чора 60 кун давомида амал қилади.

Пентагон: АҚШ ва иттифоқчилар ихтиёрида узоқ масофага учувчи ракеталар захираси чекланган

АҚШ омборларида узоқ масофага учувчи ракета захираси чекланган, Киевга фақат мамлакат жанговар тайёргарлигига путур етказмайдиган миқдорда ракета берилиши мумкин, деди Пентагон матбуот котиби ўринбосари Сабрина Сингх.

“Бизда узоқ масофага учувчи ракеталар миқдори саноқли, фақат бир неча давлатда мавжуд, таъминот эса чекланган... Биз қарор қабул қилишда ҳар доим ўз жанговар тайёргарлигимизни баҳолашимиз керак", деган у брифингда.

ХВЖ Исроил ҳарбий амалиётининг Ливан иқтисодиётига таъсирини баҳолади

МВФ ухудшил прогноз развития глобальной экономики до 2024 года

Исроил ҳаводан бомбардимон қилиши Ливаннинг иқтисодиёти ва ижтимоий аҳволини янада ёмонлаштирди, деди Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) алоқа бўйича директори Жулие Козак.

“Ливанда шундоғам қоронғи бўлиб турган истиқбол янада ёмонлашди... Можаро сўнгги пайт кучайиши мамлакатдаги аллақачон заифлашган макроиқтисодий ва ижтимоий вазиятни янада чуқурлаштирмоқда", деди у журналистлар учун уюштирилган брифингда.

Таъкидланишича, дастлабки маълумотга кўра, 2024 йил биринчи ярмида мамлакат ялпи ички маҳсулоти 25 фоиз пасайган. Фаластин – Исроил можароси авж олгандан бир йил ўтиб, Ғазо сектори иқтисодиёти бутунлай издан чиққан.

АҚШ Тайванда ракета ишлаб чиқариш имкониятини ўрганмоқда

США изучают возможность запуска на Тайване производства ракет Stinger

Америка Қўшма Штатлари Тайванда Стингер зенит-ракетаси ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятини баҳоламоқда, деб хабар тарқатди “Liberty Times газетаси оролнинг юқори мартабали ҳарбий амалдорига таяниб.
Қайд этилишича, АҚШ келаси йил оролга ракета ясаш бўйича техник, ишлаб чиқариш имкониятини ўрганиб, Чжуншань фан ва технология институти (NCSIST)нинг киберхавфсизлик чорасини баҳолаш учун махсус гуруҳ юборишни режалаштирган.

Агар тегишли сертификатлаштириш жараёни муваффақиятли якунланса, 2026 йил Тайванда ракета ишлаб чиқарила бошланади.

Исроил ҳужум бошлагандан бери Ливанда 1974 киши ҳалок бўлди

Ливан пожаловался на Израиль в ООН — РБК

 Ливан соғлиқни сақлаш вазири Фирас Абдад маҳаллий оммавий ахборот воситаларига ушбу маълумотни берган.

“Исроилнинг Ливанга бошлаган тажовузи қурбонлари умумий сони 1974 кишига етди,  9384 киши яраланди, улардан 127 нафари бола, 261 нафари аёл, 97 нафари тиббий ва тез ёрдам ходими”, – деган у.

Шунингдек, Исроил зарбаси ўнлаб тиббиёт марказларига зарар етказгани қўшимча қилинган.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё хабарлари қисқа сатрларда