-

БМТ: қудратли давлатларда

ўзаро зиддиятни бартараф этиш механизми йўқ

БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг фикрича, ҳозир Совуқ уруш давридагидек супер кучлар ўртасида зиддиятни бартараф этиш механизми йўқ.

Генсек ООН Антониу Гутерриш открыл аккаунт в Instagram. Одно из первых фото  посвящено трагедии Арала | Институт стратегических и межрегиональных  исследований при Президенте Республики Узбекистан

– Совуқ уруш даврида ҳақиқатан учинчи жаҳон урушининг жиддий хавфи бўлса-да, муайян тартиб ҳам бор эди, – деди у матбуот анжуманида. – Вазият назоратдан чиқиб кетса, икки томон бирга ўтириб, муаммони ҳал қиларди. Бугун эса шундай анъана мавжуд эмас. Бинобарин, ҳали учинчи жаҳон урушининг олдини олиш учун вақт бор.

Нигерда 100 дан зиёд террорчи йўқ қилинди

СМИ: на юго-западе Нигера уничтожили более ста террористов - РИА Новости,  19.09.2024

Нигер Қуролли кучлари мамлакат жануби-ғарбидаги Тиллабери минтақасида олиб борилган ҳарбий амалиёт доирасида 100 дан зиёд террорчини йўқ қилди. Бу хабарни RTN телеканали тарқатган.

Айтилишича, аксил террор ҳаракати натижасида ҳарбийлардан ҳам беш киши ҳалок бўлган, 27 нафари яраланган.

Малида вазият кескин

В Мали временно ограничили доступ в аэропорт - РИА Новости, 17.09.2024

Мали транспорт ва инфратузилма вазирлиги пойтахт Бамако халқаро аэропортига кириш вақтинча чекланганини эълон қилди.

– Террорчилар халқаро аэропорт яқинидаги жандарм мактабини нишонга олгандан кейин турли хавф-хатарнинг олдини олиш мақсадида аэропортга кириш вақтинча тўхтатилди, – дейилган тегишли департамент ижтимоий тармоқ орқали эълон қилган баёнотда. Чекловни бекор қилиш бўйича ҳаракат давом этяпти. Ўзгариш ҳақида хабар қилинади.

“Франс Пресс” агентлиги ёзишича, Бамако аэропорти ҳудудида қуролли тўқнашув хавфи ҳали йўқолгани йўқ.

Аввалроқ аэропорт ва жандармерия мактабига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни “Ал-Қоида” гуруҳи зиммасига олгани маълум бўлганди.

НАТО мудофаа вазирлари йиғилиши 17-18 октябр кунлари бўлиб ўтади

Министры обороны стран НАТО встретятся в Брюсселе в октябре - Газета.Ru |  Новости

– НАТОга аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари 17-18 октябрь кунлари Брюсселдаги қароргоҳда йиғилиш ўтказади, – дейилган Альянс матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Мажлисга Бош котиб раислик қилади.Амалдаги бош котиб Йенс Столтенберг 1 октябр куни лавозимини Марк Рюттега топширади.

ЕК янги таркибида аёллар 40 фоизга етади

Новый состав Еврокомиссии будет состоять на 40% из женщин - РИА Новости,  17.09.2024

Европа комиссиясининг янги таркиби 40 фоиз аёллардан иборат бўлади ва улар кўпроқ вице-президентлик лавозимига эга бўлади. ЕИ раҳбари Урсула Фон дер Ляйен Европа Парламентидаги фракциялар раҳбарларига 2029 йилгача фаолият олиб борадиган мутахассислар бўйича таклиф тақдим қилганда шу ҳақда ҳам гапирди.

– Аёллар 40, эркаклар 60 фоизни ташкил қиладиган таркибга эришдик, – деган у. – Комиссия раиси ўринбосарлари орасида тўрт аёл, икки эркак бўлади.

Арманистонда модулли АЭС қурилади

Премьер: Армения приняла решение построить модульную АЭС

Арманистон модулли атом электр станцияси қуриш бўйича стратегик қарор қабул қилди. Ушбу маълумотни мамлакат Бош вазири Никол Пашинян тасдиқлади.

Ҳукумат раҳбари таъкидлашича, бундай мажмуа қуриш технологияси Россия, Франция ва Жанубий Кореяда бор, Қўшма Штатлар эса айни йўналишда кўпроқ муваффақиятга эришган.

– Мамлакат кичик модулли АЭСга эга бўлиш мақсадида стратегик қарор қабул қилдик, – деди у. – Қатор давлатлар шундай технологияни қўллаш босқичида, Россия, Франция, Жанубий Корея айни йўлдан боряпти. АҚШ бу борада анча илғор.

Эстония Россия билан чегара яқинида янги ҳарбий база очди

Эстония открыла новую военную базу у границы с Россией | Новости мира |  Известия | 18.09.2024

Эстония жанубида, Россия билан чегара яқинида янги ҳарбий база ишга тушди. Бу ҳақда ERR телерадиокомпанияси маълум қилди.

– Ридо номли 14 бинодан иборат мажмуа Вору шаҳри яқинидаги Жуба қишлоғида очилди, – дейилган баёнотда. – Бу жойда иккинчи Эстония бригадаси ва НАТО мамлакатлари умумий қўшини жойлаштирилиши кутилмоқда. Ушбу базадан “Мудофаа режасига мувофиқ тайёргарлик кўриш учун йиғилиш нуқтаси” сифатида фойдаланиш кўзда тутилган.

Москва Европада НАТО қўшинлари тўпланишидан кўп бор хавотир билдирган. Кремль РФ ҳеч кимга таҳдид қилмаслиги, лекин давлат манфаатига эҳтимолий ҳеч бир хавфли ҳаракатни эътиборсиз қолдирмаслигини таъкидлаб келади.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё хабарлари қисқа сатрларда