Сайёрамиз ҳаддан зиёд исимоқда

Миллиардлаб одамлар ҳаддан ташқари иссиқлик эпидемияси, ҳарорат 50 даражадан ҳам кўтарилиши ва ўлимга олиб келадиган жазирама тўлқини ҳолатига дуч келмоқда, деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ўзининг “Ҳаракатга чақирув” номли янги маърузасида.

– Кутилмаган баланд ҳарорат дунё иқтисодиётини издан чиқаради, тенгсизликни кучайтиради, БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларига путур етказади ва одамларнинг умрига зомин бўлади, – дейилган маърузада. – Бир сўз билан айтганда, Ер тобора исиб, яшаш учун хавфли жойга айланмоқда.

“Ҳаракатга чақирув” БМТнинг ўн ихтисослашган агентлиги тажрибаси асосида ишлаб чиқилган, мислсиз иссиқ таъсирини ёритиб берувчи дастлабки ҳужжат ҳисобланади.

Ғазода вазият ёмонлашяпти

ООН: сектор Газа может стать непригодным для жизни

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Нью-Йоркдаги брифинг чоғида журналистлар саволларига жавоб бераркан, Исроил ва Фаластин масаласида БМТ резолюциясига мувофиқ, Яқин Шарқда тинчлик ўрнатишга хизмат қиладиган икки давлат асосидаги ечимга содиқлигини яна бир бор тасдиқлади. Гутерриш Ғазодаги ҳозирги вазиятни “улкан фалокат” деб атади. Унинг фикрича, айни ҳолат икки сабабга кўра юзага келган.

– Биринчидан биз бутун дунё бўйлаб энг юқори даражадаги ҳалокатга, вайронгарчиликка олиб келадиган ҳарбий кампания билан шуғулланяпмиз, иккинчидан бу кампания табиатан хатолик, – деди у.

Кўҳна қитъада спиртли ичимлик истеъмоли камаймаяпти

Европа спиртли ичимлик истеъмолини камайтириш бўйича айтарли муваффақиятга эриша олмади. 53 давлатни бирлаштирган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотига кўра, кўҳна қитъада яшовчи одамлар аҳоли жон бошига ҳисоблаганда энг кўп спиртли ичимлик истеъмол қилади. Сўнгги йилларда фақат акциз солиғини ошириш ва алкоголь мавжудлигини чеклаш бўйича кескин чоралар кўрган Россия Федерацияси, Туркия ва Украинада мазкур салбий ҳолатни сезиларли даражада камайтиришга эришилди. Афсуски, ЕИ мамлакатларида ўн йилдан ортиқ вақт давомида бу соҳада ижобий ўзгариш кузатилмади.

Парранда гриппи хавфи ошган

Что такое птичий грипп - Памятки для граждан - Страница безопасности (ГО и  ЧС) - Общество - Сельское поселение Шеркалы

Сўнгги ойларда одамлар орасида парранда гриппи билан касалланиш ҳолати кўпайиб, вирус турли ҳайвонларга тарқалиши кузатиляпти. Шу сабабли Жаҳон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Осиё-Тинч океани минтақасида инфекция тарқалишига қарши тезкор чоралар кўришга чақирмоқда.

Кўп йил давомида нисбатан паст кўрсаткич қайд этган мазкур хасталик 2023 йил охиридан буён кўпайди. Масалан, Камбожада 13 янги ҳолат кузатилди. Қолаверса, Хитой ва Вьетнамда ҳам парранда гриппига учраганлар бисёр. Хавфли жиҳати шундаки, ушбу касаллик парранда гриппининг янги вариантларини келтириб чиқаради ва вазиятни янада мураккаблашади. Инфекция тарқалиши тезлашади.

UNISEF нима дейди?

Ҳарорат кескин кўтарилиши шароитида UNISEF Европа ва Марказий Осиё ҳукуматларини иссиқ тўлқиннинг аҳоли саломатлигига таъсирини камайтириш стратегиясини ишлаб чиқишга чақирмоқда. Бу жараёнда, айниқса, болаларга эътибор муҳимлиги айтилган.

Ташкилот мутахассислари иссиқлик билан боғлиқ касалликларга қарши курашиш учун бирламчи тиббий ёрдам ва иқлимдан эрта огоҳлантириш тизимига сармоя киритиш зарурлигини таъкидлайди. Экспертлар мактабларни болалар ўйнайдиган жойларда ҳароратни пасайтиришга мослаштириш ва ўқитувчиларни иссиқлик стрессига жавоб беришга ўргатишга чақирмоқда. Бундан ташқари шаҳар дизайни ва инфратузилмасини ҳам иқлимга мослаштириш лозим. Бинолар иссиқ ҳаво таъсирини имкон даражасида камайтириш учун мўлжалланиши керак.

UNISEF аҳоли манзиллари, айниқса сувнинг сифати ёмонлашаётган, миқдори камайиб бораётган мамлакатларда хавфсиз сув таъминотини таъминлашни тавсия қилади. Ташкилот бутун минтақадаги ҳукуматлар, гуманитар шериклар ва маҳаллий ҳамжамият билан ҳаддан зиёд иссиққа чидамни ошириш учун ишлашни давом эттирмоқда. Бу жараён ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари ва оилалар стрессга жавоб бериш учун билим ва кўникмага эга бўлишини кўзда тутади.

Озиқ-овқат хавфсизлиги

БМТнинг беш агентлиги шу ҳафта эълон қилган Озиқ-овқат хавфсизлиги ва озиқланиш ҳолати тўғрисидаги ҳисоботда 2023 йил тахминан 733 миллион одам очликдан азият чеккани, бу ер юзидаги ҳар 11 кишидан бири, Африкада эса ҳар бешинчи одам очлик азобини бошдан кечираётгани қайд этилган. Баъзи соҳаларда эришилган кичик ютуқларга қарамай, ташвишли даражада кўпчилик ҳамон озиқ-овқат хавфсизлиги ва тўйиб овқатланмаслик муаммосига дуч келмоқда.

Яна бир муаммо бор: глобал миқёсда ва барча ёш гуруҳларида ортиқча вазн, семириб кетиш ҳолати ортмоқда. Ташкилот ушбу масалада ҳам халқаро ҳамжамиятни биргаликда чора кўришга чақирди.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё хабарлари қисқа сатрларда