Украина бўйича музокара шу йил ўтказилиши мумкин

АҚШ президентлиги учун сайловда Трамп ғалаба қозониши Россия – Украина зиддиятини дипломатия йўли билан ҳал қилишда “бурилиш нуқтаси” бўлиши мумкин. Тинчлик музокарасини жорий йил бошлаш учун яхши имконият бор, деди Венгрия ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто “РИА Новости”га.

– Ўйлашимча, АҚШдаги президент сайлови бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин, – деди венгриялик дипломат. – Фикримча, Трамп ғолиб чиқса, тинчлик музокарасини жорий йил бошлаш учун яхши имконият пайдо бўлади. Зеро, Трамп ғалабасидан кейин АҚШнинг Украина масаласида тутган позицияси ўзгаради. Мамлакат иттифоқчилари хавфсизлиги учун харажатни чеклайди.

Вэнс заявил, что считает честью баллотироваться вместе с Трампом - РИА  Новости, 16.07.2024

Агар сайловда Дональд Трамп ғалаба қилса, АҚШ заруратсиз урушмайди ва хавфсизлик соҳасида молиявий мажбуриятини бажармаган иттифоқчилар учун пул сарфламайди, дея баёнот берди вице-президентликка номзод Жей-Ди Вэнс.

– Фарзандларимизни фақат зарур бўлсагина, урушга жўнатамиз, – деди у республикачилар қурултойида сўзга чиқиб. – Бинобарин, зарба берсак, зарбамиз жуда қаттиқ бўлади. Хавфсизлигимиз учун зиммамизга олган мажбурият юкини иттифоқчилар биргаликда кўтаришига ишонч ҳосил қилишимиз керак. Америкалик солиқ тўловчилар хотамтойлигини суистеъмол қилганларга энди текинга ҳеч нарса йўқ.

Исроил делегацияси Ғазо бўйича музокара ўтказиш учун Мисрга келди

Олти кишидан иборат Исроил делегацияси гаровда ушлаб турилганларни озод қилиш эвазига Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилиш учун Мисрга келди, деб ёзди “Times of Israel” интернет-нашри.

Июль ойида Исроил ва ХАМАС ушбу масалада воситачилар орқали музокарани қайта йўлга қўйганди. Афсуски, АҚШ Президенти Жо Байден Исроил номидан Фаластин анклавидаги можарони тўхтатиш бўйича янги режа эълон қилгандан кейин, бир ойдан ошдики, жараён боши берк кўчага кириб қолган.

Исроил эълон қилган расмий маълумотга кўра, секторда 120 киши ҳамон гаровда, уларнинг 40 нафари ҳалок бўлгани айтиляпти.

Миср қадимшунослари сув остидан фиръавнлар тасвирини топди

В Египте археологи нашли под водой изображения фараонов - 17.07.2024,  Sputnik Казахстан

Қадимшунослар Миср жанубидаги Асуан музофотида сув остидан бир неча фиръавн тасвирини топди. Мамлакат Туризм ва қадимшунослик вазирлиги тарқатган хабарда улар “Янги ва янада қадимги ҳукмронлар” экани таъкидланган.

– Мисрлик ва франциялик археологлар миссияси Аменхотеп III, Тутмос IV, Псамметих II ва Априй фиръавнларининг ёзувлари ва кичик тасвирларини топди,  дейилган ахборотда.

Вазирлик маълум қилишича, изланувчилар мақсади Нил дарёсининг Асуан тўғони атрофидаги бир неча расмни тадқиқ  қилиш эди. Энди Нил дарёсида топилган тасвирларнинг 3D-моделини яратиш устида иш олиб бориляпти.

Польша ЯИМнинг 0,25 фоизини Украинага йўналтиради

Польша мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 0,25 фоизини қурол ва ҳарбий техника сотиб олиши учун Украинага беради, деган вазиятдан хабардор манба “РИА Новости”га.

Июль бошида Польша ва Украина узоқ муддатли ҳарбий ҳамкорликни кўзда тутадиган ўзаро хавфсизлик тўғрисида битим имзолаган эди.

Арманистон мудофаа вазирлигида АҚШ вакили фаолият кўрсатади

Қўшма Штатлар армияси вакили Арманистон мудофаа вазирлигида иш бошлайди, дея баёнот берди АҚШ давлат котибининг фуқаро хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқи масалалари бўйича ўринбосари Узра Зея Арманистон онлайн-нашрига берган интервьюсида.

– Бу биз истаётган жараён, тафсилотларни элчимиз ва ахборот тарқатувчи гуруҳимиздан билиб олиш мумкин, – деди у. – АҚШ ва Арманистон ўртасида мудофаа-фуқаролик ҳамда хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш тарафдоримиз. Шунингдек, Арманистон – Америка муносабатлари янги стратегик даражага кўтарилаётгани ҳам тарихий факт.

Исроил Ливанга уруш бошлаши мумкин

Исроил Бош вазири Йоав Галант “мамлакат кучлари Ливанга исталган вақт ҳужум қилиши мумкин”, деди.

Times of Israel” газетаси ёзишича, вазир ушбу баёнотини мамлакат шимолида захирада турган аскарлар қаршисида айтган. Босқин қўққисдан ва тезкор бўлишини айтиб, Исроил қарор қабул қилиш чорраҳасига яқинлашаётганини қўшимча қилган. Мулозим “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати билан музокара ҳам тайёрлигини билдирган:

– Агар  “Ҳизбуллоҳ”  Исроил билан музокара истаб қолса, БМТ резолюциясида кўрсатилганидек, чегарадан Литани дарёси нарисига чекинса, ҳаракат билан келишамиз.

140 километрга чўзилган Литани Бика водийсидан Ливан жанубидаги Тир шаҳригача оқиб боради. Ушбу дарё мамлакатнинг асосий чучук сувли стратегик манбаси ҳисобланади.

Америкалик адмирал мамлакат муҳим соҳаларда

ХХРдан ортда қолаётганидан хавотир билдирди

Майк Маллен: между США и КНР - глубокие разногласия по военным вопросам

Агар Пентагон зарур ислоҳотни амалга оширмаса, Хитой Қуролли кучлари инновация йўналишида Америкадан ўзиб кетиши мумкин, деди Пентагон ҳарбий инновациясига бағишлаб ўтказилган баҳс-мнозарада АҚШ Бирлашган қўмондонлиги собиқ бошлиғи адмирал Майк Маллен.

У АҚШ Мудофаа вазирлиги инновацион ишланмаларни рағбатлантиришнинг узоқ муддатли механизмини жорий қилишига ишонч билдирган ва бу АҚШга яқин ўн йилликда рақибидан ортда қолмаслик имконини беришини таъкидлаган.

С.Раҳимов,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё хабарлари қисқа сатрларда